

- Куман кетяптими? Хоҳлаймизми йўқми футболда шундай жараён юз беради. Мураббийни ишдан бўшатиш бутун жамоани қўйиб юборишдан кўра осонроқ. Куман билан содир бўлган воқеадан хафаман, чунки у дўстим эди ва мен уни қадрлайман. Агар кўпроқ вақт берилганида, эҳтимол, яхши натижаларга эришган бўларди, - деди Гаспар.
Жоан Гаспар, шунингдек, "Барселона" ушбу мавсумда Испания чемпионати ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишини, чунки бу турнирларда ҳали ҳаммаси олдинда эканлигини таъкидлади.



