"Барселона" собиқ футболчиси наркомафияга алоқадорми?

Aslanov Jasurbek
12 авг 2017, 13:47
"Барселона" собиқ ҳимоячиси Рафаэль Маркес АҚШнинг санкциялар рўйхатига киритилган 22 киши орасида эканлиги маълум бўлди.

Америка молия вазирлигининг фикрича, Маркес мексикалик наркомафияга ва уларнинг хўжайини Флорес Эрнандесга алоқадор.

"Рафаэль Маркес Флорес Эрнандес билан анчадан бери таниш ва уни яшириб юрган. Наркотрафик билан шуғулланган ташкилот раҳбари футболчи номидан ҳисоб рақамлар очган" - дейилади АҚШ молия вазирлиги сайтида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport-express