"Барселона"нинг собиқ футболчиси Жаҳон чемпионатидан кейин Мексика терма жамоасига мураббийлик қилади

22 апр 2026, 09:20
"Барселона" ва Мексика терма жамоасининг собиқ футболчиси Рафаэль Маркес 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин миллий терма жамоанинг бош мураббийи бўлади.

Бу қарорни Мексика футбол федерацияси директори Дуилио Давино эълон қилди. 47 ёшли мутахассиснинг шартномаси 2030 йилгача амал қилади. Маркес ҳозирда авьер Агирренинг штабида фаолият олиб бормоқда, у ЖЧ якунидан сўнг айнан авьер Агирре ўрнини эгаллайди.

Маркес мураббийлик фаолиятини "Барселона"да бошлаган ва илгари Европа ва Мексика клубларида, жумладан, "Монако" ва "Нью-Йорк Ред Буллс"да ўйнаган. Миллий терма жамоа билан у Конфедерациялар кубоги ва иккита КОНКАКАФ олтин кубогини қўлга киритган.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›