

Шу тариқа клуб Ла Лигадаги мағлубиятсиз ўйинлар cериясини 40 тага етказиб олди. 7 та ўтган мавсум охиридаги мағлубиятсиз ўйин ва амалдаги мавсум ҳисобидан 33 та мағлубиятсиз ўйин.
Шунингдек, “Барселона” дастлабки 33-тур давомида ютқазмасдан яна рекорд ўрнатди. Аввалги рекорд 32 тур давомида ютқазмаган “Реал Сосьедад”га тегишли эди. Клуб бу натижани 1979/1980 йилги мавсумда қайд этган эди.



