

El Mundo Deportivo хабарига кўра, каталонияликлар жамоанинг асосий ҳимоячиси Хорди Албанинг ўрнини тўлдирадиган футболчини изламоқда.
Бундан ташқари, “матрасчилар” бразилиялик футболчи билан шартномани узайтирмоқчи эмас. Шу сабабли “Барселона” Луисни эркин агент сифатида текинга қўлга киритиши мумкин.
Филипе Луис жорий мавсум ЛаЛигада 15та ўйинда майдонга тушиб, 2 бора рақиблар дарвозасини ишғол қилган.




