

Кўк-анорранглилар ҳамда мерсисайдликлар ўртасидаги баҳсни Бьорн Куйперс бошчилигидаги голландиялик ҳакамлар бригадаси бошқаради. Қанотларга унга Марио Дикс ва Эрвин Зейстра ёрдам беради. Видеоассистентлар - Данни Маккели ва Пол ван Букел. Тўртинчи ҳакам Тасос Сидиропулос.
"Барселона" - "Ливерпуль" ўйини 1 май куни "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтади.



