"Барселона" Левандовски бўйича таклифни яхшилашга тайёр. Клублар трансферни шу ҳафта якунлашмоқчи

Administrator
16 июл 2022, 00:58
Роберт Левандовски "Бавария" билан хайрлашиши тобора ойдинлашмоқда.

"Барселона" клуби Роберт Левандовски трансфери бўйича "Бавария"га янги таклиф жўнатишга тайёр.

Bild нашрининг хабар беришича, бу сафар каталонияликлар "Бавария"га анча яхшироқ таклиф жўнатишади. Аввалги сафар "Барса" ҳужумчи учун 40+5 млн евро таклиф қилганди. 

Икки клуб ҳам ушбу трансферни шу ҳафта охирига қадар якунлаш ниятидалар. Роберт катта эҳтимол "Бавария" билан АҚШдаги турнега бормайди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: Bild

Сўнгги янгиликлар

Барча ›