

Виториядаги "Мендисорроса" стадионида кечган учрашувни бош ҳакам Хосе Санчес Мартинес бошқариб борди. Ўйинда мезбонлар 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.
Учрашувдаги ягона гол 45+1-дақиқада "Алавес" ҳужумчиси Ибраим Дьябате томонидан киритилди.
“Алавес” - “Барселона” 1:0
Гол: Дьябате 45+1.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ўтган турда муддатидан олдин Испания чемпионлигини ҳал қилган эди. Жамоа 36 ўйиндан сўнг 91 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Алавес" эса 40 очко билан 15-ўринда бормоқда.



