"Барселона" ҳимоячиси учун уч АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда

Alisher
17 апр 2021, 10:16
"Барселона" ҳимоячиси Самуэль Умтити фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

27 ёшли франциялик футболчи учун "Манчестер Юнайтед", "Арсенал" ва "Ливерпуль" клублари даъвогарлик қилмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, Каталония клуби футболчи билан ёзги трансфер ойнасида хайрлашишга тайёр.

Умтити жорий мавсум "Барселона" таркибида 13та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo