"Барселона" Ҳамза Абделкарим бўйича қарор қабул қилди

5 сен 2026, 16:53
"Барселона" мисрлик ҳужумчи Ҳамза Абделкарим билан меҳнат шартномасини узайтирмоқчи.

Каталонияликлар яқин келажакда футболчи билан келишувга эришиш ниятида. Абделкаримнинг шартномасидаги товон миқдори 15 миллион еврони ташкил этади. Бу “кўк-анорранлилар” раҳбариятини ташвишга солмоқда.

Ҳамза Абделкарим қишда "Барселона"га ўтди. Яқинда ҳужумчи Испания грандининг асосий таркибида дебют қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/juliclaramunt

Сўнгги янгиликлар

Барча ›