

Қитъа турнири келаси йилнинг ёзида бўлиб ўтади.
"Евро-2020 мен учун миллий терма жамоадаги сўнгги йирик чемпионат бўлиши мумкин. Мен энди ёш эмасман ва вазиятга реал қараш керак.
Евродан сўнг мураббий билан гаплашаман. Жамоа учун энг яхши қарорни қабул қиламиз. Ҳар қандай ҳолатда ёш футболчиларнинг ўсишларига ёрдам беришга доим тайёрман", - дейди Ракитич.




