UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  18 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

"Барселона" футболчиларининг товон пуллари қанча? (батафсил) Янгиликлар

"Барселона" футболчиларининг товон пуллари қанча? (батафсил)

Дунёда буюк ва бой клубларидан бири ҳисобланган каталонияликлар майдонда бўлгани каби футболчиларининг нархлари бўйича бемалол мақтана олади.

Аслида, Испания грандлари ўз футболчиларига товон пулларини юқори белгилаб қўйишига Неймарнинг ПСЖга ўтиб кетиши сабаб бўлган (Неймар трансфери ҳақида ортиқча тўхталиб ўтмаймиз).

Келинг, гапни кўп айлантирмайликда, ҳозир "Барселона" футболчиларининг товон пуллари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.


22. Рафинья

Позиция: Ярим ҳимоячи

Шартнома тузган: 02/11/2015

Қачонгача: 30/06/2020

Товон пули: € 60 млн. евро



Клуб академиясидан чиққан ва умидли ярим ҳимоячи дея эътироф этилган бразилиялик футболчини жароҳатлар "қийнаб қўйди". Энди у "Камп Ноу"ни тарк этиш арафасида турибди.


21. Карлес Аленья

Позиция: Ярим ҳимоячи

Шартнома тузган: 06/09/2017

Қачонгача: 30/06/2022

Товон пули: € 75 млн. евро



Бошқа бир Ла Масия тарбияланувчи Алена ўтган мавсум "Барселона" аафида 35 ўйин ўтказди. 75 млн.евролик товон пули узоқ вақт турмайди ва 21 ёшли футболчининг нархи янада ошишига шубҳа йўқ. 


20. Нэлсон Семеду

Позиция: Ҳимоячи

Шартнома тузган: 14/07/2017

Қачонгача: 30/06/2022

Товон пули: € 100 млн. евро



2018/2019 йилги мавсумда каталонияликларнинг ўнг қанот ҳимоячиси сифатида мунтазам ўйнаган Семеду жами 46 та баҳсда майдонга тушди (34 ўйин асосий таркибда).


19. Иван Ракитич

Позиция: Ярим ҳимоячи

Шартнома тузган: 09/03/2017

Қачонгача: 30/06/2021

Товон пули: € 125 млн. евро



2014 йили "Севилья" клубидан ўтган хорватиялик хавбек икки йил аввал "Барселона" билан шартномасини узайтирди ва натижада унинг товон пули 125 млн. евро этиб белгиланди. У шу пайтга қадар клуб билан 4 марта ЛаЛига ва Испания кубогида ғолиб бўлди ва 1 марта ЕЧЛда ҳам ғалаба қозонди. 


18. Жан-Клер Тодибо

Позиция: Ҳимоячи

Шартнома тузган: 31/01/2019

Қачонгача: 30/06/2023

Товон пули: € 150 млн. евро



"Барса"нинг келажакларидан бири, 19 ёшли орқа чизиқ вакили "Тулуза" клубидан ўтганди. Франциялик ҳимоячи каталонияликлар сафида 2 та ўйин ўтказишга улгурди.


17. Малком

Позиция: Ҳужумчи

Шартнома тузган: 24/07/2018

Қачонгача: 30/06/2023

Товон пули: € 180 млн. евро



Бразилиялик иқтидор эгаси ўтган мавсум аввалида "Рома"дан келиб қўшилган. Баъзи нашрларда унинг товон пули 400 млн. еврогача олиб чиқилган бўлса-да, "Барселона"нинг собиқ вица-президенти Жорди Местре Малкомни 180 млн. еврога"лойик кўрди".


16. Марк-Андре тер Штеген

Позиция: Дарвозабон

Шартнома тузган: 29/05/2017

Қачонгача: 30/06/2022

Товон пули: € 180 млн. евро



"Барселона"нинг биринчи рақамли дарвозабонига айланган германиялик посбон жуда катта маҳоратга эга.


15. Нету

Позиция: Дарвозабон

Шартнома тузган: 27/06/2019

Қачонгача: 30/06/2023

Товон пули: € 200 млн. евро



Гарчи Нету Тер Штегенга қадар "Барса" билан шартнома имзолаган бўлса ҳам, унинг янги келишуви товон пули германиялик посбондан юқори бўлишига сабаб бўлмоқда.


14. Луис Суарес 

Позиция: Ҳужумчи

Шартнома тузган: 16/12/2016

Қачонгача: 30/06/2021

Товон пули: € 200 млн. евро



"Ливерпуль"даги юқори даражадаги ўйини орқали 2014 йили "Барселона" билан шартнома имзолаган Суарес дунёнинг энг яхши марказий футболчиси сифатида ўсиб борди ва 2016 йили клуб била янги шартнома имзолади. Уругвайлик 32 ёшли форвард "кўк-анорранглилар" либосида 247 ўйинда 177 та гоол урган.


13. Артуро Видал 

Позиция: Ярим ҳимоячи

Шартнома тузган: 06/08/2018

Қачонгача: 30/06/2021

Товон пули: € 300 млн. евро



Ўтган йили майдон марказидаги бўшлиқни тўлдириш мақсадида Артуро Видал Германия чемпиони "Бавария" клубидан олиб келинганди. 32 ёшли чилилик ярим ҳимоячи 3 йиллик шартнома тузди ва унинг товон пули 300 млн. еврога баҳоланди. 


12. Клемен Лангле

Позиция: Ҳимоячи

Шартнома тузган: 12/07/2018

Қачонгача: 30/06/2023

Товон пули: € 300 млн. евро



Лангле илк мавсумида 45 та ўйин ўтказди ва Жерар Пике билан янги мавсумда ҳимоя марказида тандем ҳосил қилиши мумкин.


11. Френки де Йонг

Позиция: Ярим ҳимоячи

Шартнома тузган: 01/07/2019

Қачонгача: 30/06/2024

Товон пули: € 400 млн. евро



"Барселона" жаҳоннинг энг яхши ёш ярим ҳимоячиларидан бири Френки де Йонгни осонликча йўқотмаслиги аниқ. Голландияликнинг товон пули 400 млн. евро.


10. Артур

Позиция: Ярим ҳимоячи

Шартнома тузган: 09/07/2018

Қачонгача: 30/06/2024

Товон пули: € 400 млн. евро



Биринчи мавсумда ажойиб ўйинлари орқали яхши таассурот қолдирган Артур "Барселона"нинг келажаги сифатида қаралмоқда.


9. Филиппе Коутиньо

Позиция: Ҳужумчи

Шартнома тузган: 06/01/2018

Қачонгача: 30/06/2023

Товон пули: € 400 млн. евро



Бразилиялик яна бир тўп афсунгари 2018 йил январда катта музокаралардан сўнг Каталония клубига келганди. Аммо, ортда қолган 18 ой мобайнида ўзидан кутилган ўйинни намойиш эта олмади. Шундай бўлса ҳам Коутиньо 400 млн. еврога баҳоланган.


8. Усмон Дембеле

Позиция: Ҳужумчи

Шартнома тузган: 28/08/2017

Қачонгача: 30/06/2022

Товон пули: € 400 млн. евро



"Боруссия Д"нинг собиқ ҳужумчиси 2017 йилда янги клуби билан 5 йиллик шартнома имзолаганди. Дастлабки икки мавсумида жароҳатлар ва мураббийнинг тўғри фойдалана олмагани сабабли Усмон ўсишда бироз тўхтаб қолганини кузатиш мумкин. Шунга қарамай, франциялик йигитдан умидлар ҳали ҳам катта.


7. Жорди Алба

Позиция: Ҳимоячи

Шартнома тузган: 28/02/2019

Қачонгача: 30/06/2024

Товон пули: € 500 млн. евро



2012 йилдан бери каталонияликлар сафида ҳаракат қилиб келаётган Алба ҳозирги кунда клубнинг биринчи рақамли чап қанот ҳимоячиси саналади. Бунга исбот сифатида 30 ёшини қар олишга бир ой қолганда "Барселона" билан шартномасини 5 йилга узайтирганини келтириш мумкин. 500 млн. евро товон пули белгиланган испаниялик латэрал Бартомеу жамоасида 300 та ўйин ўтказишга муваффақ бўлди (15 та гол).


6. Серхио Бускетс

Позиция: Ярим ҳимоячи

Шартнома тузган: 27/09/2018

Қачонгача: 30/06/2023

Товон пули: € 500 млн. евро



Дунёнинг энг яхши марказий ярим ҳимоячиси бўлишга асосий номзодлар қаторига киритиладиган Бускетс "Барселона" академиясидан чиққан ва клубнинг асосий қисмига айланган. Жамоа у билан 2018 йили 5 йиллик янги шартнома таклиф қилганидан эртага 31 ёшга тўладиган Серхио каталонияликлар учун қанчалик қадрли футболчилигини тушуниб олиш қийин эмас.


5. Самуэль Юмтити

Позиция: Ҳимоячи

Шартнома тузган: 04/06/2018

Қачонгача: 30/06/2023

Товон пули: € 500 млн. евро



2016 йилда "Лион"дан ўтган Юмтити 3 йилда асосий ҳимоячи сифатида "Барселона" ўйинларида майдонга тушди. Ҳозир унга 500 млн. евро бера оладиган клуб топилармикин?


4. Сержи Роберто 

Позиция: Ярим ҳимоячи

Шартнома тузган: 19/01/2018

Қачонгача: 30/06/2022

Товон пули: € 500 млн. евро



"Барселона" ПСЖни 6:1 ҳисобида ютганини эслайсизми? Ўша кечада Роберто сўнгги голни уриб қаҳрамонга айланганди. Унинг ҳозирги товон пули 500 млн. еврога чиқишида юқоридаги муваффақаятнинг ўрни бўлакча. 


3. Жерар Пике

Позиция: Ҳимоячи

Шартнома тузган: 30/01/2018

Қачонгача: 30/06/2022

Товон пули: € 500 млн. евро



Бир неча йиллардан бери "Барселона"нинг асосий устунларидан бири бўлиб келаётган Пикенинг хизматлари ҳам Каталония клуби учун қадрли. Испания терма жамоасида фаолиятини якунлаган 32 ёшли ҳимоячи ҳали ҳам "Барса" учун керакли футболчи саналади. 


2. Лионель Месси

Позиция: Ҳужумчи

Шартнома тузган: 25/11/2017

Қачонгача: 30/06/2021

Товон пули: € 700 млн. евро



Футбол тарихидаги "эчки"лардан бири (GOAT - Greatest of all time - энг буюк футболчи) кўплаб янгилаб бўлмайдиган рекордлар ўрнатган. У ҳақда изоҳ (#NoComment) бериб ўтириш шарт эмаслигининг ўзи унга берилган энг яхши таъриф бўлса ажаб эмас.


1. Антуан Гризманн 

Позиция: Ҳужумчи

Шартнома тузган: 12/07/2019

Қачонгача: 30/06/2024

Товон пули: € 800 млн. евро



Мессининг "Барселона"даги обрўсига қарамай куни кеча таништирилган Антуан Гризманнинг нархи аргентиналик юлдуздан баланд. Бунга сабаб сифатида франциялик ҳужумчи Леодан 4 ёшга кичиклигини келтириш мумкин.

P.S. Юқорида кўрсатилган товон пулларини тўлаган клуб, "Барселона" раҳбариятининг ижозатисиз футболчини ўз сафига қўшиб олса бўлади. Бунда фақат футболчи билан келишиб олишнинг ўзи кифоя.


Эътиборингиз учун раҳмат!

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика