

Каталония гранди раҳбарияти 24 ёшли футболчини январда сотиш фикридан қайтди. Фирпо трансфер қилинган тақдирда, клуб ротация билан боғлиқ муаммолардан қўрқади.
Жуниор 2019 йилдан бери "Барселона" шарафини ҳимоя қилади. Ўйинчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 4та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.
"Барселона" 18 турдан сўнг жадвалда 3-ўринда бормоқда.



