"Барселона" Депай билан шартнома имзолаши мумкин

Mirjalol Normatov
11 май 2020, 22:25
"Лион" ҳужумчиси Мемфис Депай Испания клублари нишонида.

"Don Balon" хабарига кўра, "Барселона" 26 ёшли футболчи билан шартнома имзолаш борасида ишлар олиб бормоқда. Каталония клуби нидерландиялик учун 35 млн евродан воз кечишга тайёр.

Депай 2017 йилнинг январь ойида "Манчестер Юнайтед"дан 16 млн евро эвазига ўтганди. Ушбу мавсумда у 18 ўйинда 14 гол ва 2 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Don Balon

Сўнгги янгиликлар

Барча ›