"Барселона" Дембеле билан музокараларнинг якуний босқичида

Alisher Ostonov
12 мар 2023, 22:36
"Барселона" вингер Усмон Дембеле билан шартномани узайтириш борасидаги музокаларни якунлашга яқин.

25 ёшли француз каталонияликлар сафида қолишга қарши эмас, сабаби ўйинчида клуб бош мураббийи Хави билан яхши муносабатлар бор.

Қайд этиш керакки, "Барса" биринчи навбатда хавбек Серхио Бускетснинг келажагини аниқлаб олмоқчи.

Дембеленинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У жорий мавсум барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 7та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Diario Sport