"Барселона" делегацияси Неймар билан музокара олиб бориш мақсадида Парижга ташриф буюрди

Alisher
13 авг 2019, 15:33
"Барселона" бугун эрталаб ўз делегациясини Парижга ҳужумчи Неймар билан музокаралар ўтказиш учун юборди.

Каталонияликлар делегациясидан менежер Хавьер Бордас, техник котиб Эрик Абидаль ва клуб ходими Андре Кюри ўрин олган.

"Барселона" вакиллари ПСЖ спорт директори Леонардо билан учрашув ўтказиши кўзда тутилган.

Неймарнинг либослари ПСЖ дўконидан олиб ташланди.

Неймар якунланган мавсум ПСЖ сафида 28та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол уришга эришган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: El Mundo Deportivo