"Барселона" Дани Алвесга янги шартнома таклиф қилиш борасида бир қарорга келмаган
09 мар 2022 22:09
Янгиликлар
"Барселона" Дани Алвесга янги шартнома таклиф қилиш борасида бир қарорга келмаган
"Барселона" ҳимоячи Дани Алвеснинг келажаги борасида бир қарорга келмаган.
Ўтган ҳафтада клуб 38 ёшли футболчи билан шартномани 2023 йилгача узайтириши ҳақида хабар берилганди.
Бироқ манбанинг ёзишича, кўк-анорранглилар хўжайинлари ушбу масалани муҳокама қилишни мавсум охиригача қолдиришган.
"Барса" ёзда ўзининг ўнг қанот ҳимоячисини кучайтиришни режалаштирмоқда, Сесар Аспиликуэта ("Челси") ва Нуссаир Мазрауи ("Аякс") каби ўйинчилар клубнинг қизиқишлари доирасида турибди.
Бундан ташқари, Сержиньо Дестнинг жамоада қолиши эҳтимоли бор. Шу сабабдан "Барса"да бу позицияда ўйинчилар етарлича бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Алвес ўтган йилнинг ноябрида "Барселона"га қайтганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар