

"Каталонияликлар футболчининг шартномасида кўрсатилган маошни янада кўпайтирдилар ва уни трансфер нархини ҳам кўтариб қўйдилар.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, футболчи йил бошида "Барса" билан шартномани узайтирганди. Айнан ўшанда агар футболчи ўз ўйинлари билан жамоа муваффақиятларига ҳисса қўша олса унга кўпроқ маош таклиф қилиш ваъда қилинганди. Кўриб турганимиздек, клуб раҳбарияти ўз сўзида турди.



