"Барселона" Ансу Фатига эҳтимолий ўринбосар топди
10 ноя 2020 13:48
Янгиликлар
"Барселона" Ансу Фатига эҳтимолий ўринбосар топди
"Барселона" жароҳати сабаб 3-5 ойга сафдан чиққан 18 ёшли ҳужумчи Ансу Фатига ўринбосар топди.
Ёш испаниялик футболчини "Барселона"нинг иккинчи жамоасида ўйнаётган Конрад де ла Фуэнте алмаштириши мумкин. Америкалик футболчи каталонияликлар академиясига 2013 йилда келган, "Барселона B"да эса 2018 йилдан бери ўйнамоқда. Де ла Фуэнте АҚШ терма жамоасининг 16 ва 18 ёшгача бўлган жамоаларида ўйнаган, ҳозирда эса U-20'да ҳаракат қилмоқда.
Америкалик футболчи мунтазам равишда асосий таркиб билан шуғулланмоқда. "Барса" бош мураббийи Рональд Куман футболчининг ҳаракатларидан ҳайратда, шу сабаб Фатининг сафдан чиқиши унга кўпроқ имкониятларни тақдим этиши мумкин.
Фати кеча тиззасидан операция қилинди. Жарроҳлар уни 1,5 соат давомида операция қилишди. Футболчи Ла Лига 9-тур доирасидаги "Бетис" (5:2)га қарши ўйинда жароҳат олган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Фикрлар