"Барселона" агар Кессье "Милан"дан бир йилдан сўнг эркин агент мақомида кетса, хавбек учун курашади
11 сен 2021 14:40
Янгиликлар
"Барселона" агар Кессье "Милан"дан бир йилдан сўнг эркин агент мақомида кетса, хавбек учун курашади
Ярим ҳимоячи Франк Кессье мавсум сўнггида "Милан"дан кетиши мумкин.
Хавбекнинг "россонерилар" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, шундан сўнг у эркин агентга айланади.
Ивуарлик учун курашга "Барселона" қўшилишга тайёр, клуб бир қанча вақтдан бери унинг шартномаси билан боғлиқ вазиятни кузатади. Каталонияликлар агар у ёзда "Милан"дан кетишга қарор қилса, ўйинчи билан шартнома имзолашга ҳаракат қилишади.
Футболчига шунингдек "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" клублари қизиқмоқда.
Фикрлар