"Барселона" 16 ёшли Фатининг шартномаси бўйича келишувга эришди

17 сен 2019, 19:50
"Барселона" ярим ҳимоячи Анссумане Фатини сақлаб қолишни кўзламоқда.

Каталония клуби 16 ёшли Фати ва унинг яқинлари билан 5 йиллик шартномани узайтириш бўйича келишиб олди. Фати бу шартномадан бонус тариқасида 700 минг евро олади. Шу ҳолда, у "Барселона Б" жамоасида мунтазам ўйнаб юрса, йилига 300 минг евро олиши кўзда тутилган. Агар у асосий жамоада ўйинаса, унинг йиллик маоши 1 миллион еврога кўтарилиши белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: ccma.cat