"Барса"га қайси мураббий келиши тобора ойдинлашмоқда
17 авг 2020 11:50
Янгиликлар
"Барса"га қайси мураббий келиши тобора ойдинлашмоқда
Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Рональд Куман "Барселона"ни бошқариши мумкин.
Каталония клуби ва 57 ёшли мутахассис ўртасидаги музокаралар якунловчи босқичга етиб келган. Қайд этиш керакки, томонлар келишувга эришишга яқинлар.
Куман "Барселона" билан 2 йиллик шартнома имзолайди. Аммо, келишувнинг иккинчи йили "Барса"га янги президентнинг келишига тўғри келади ва у мутахассиснинг келажагини белгилайди.
Олдинроқ, мураббийни Барселона аэропортида пайқашган эди. Кеча "Барселона" президенти Жозеп Бартомеу бош мураббий Кике Сетьеннинг истеъфога чиқарилганини айтган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар