Куман ЖЧ-2022дан сўнг Нидерландия терма жамоасида ван Галнинг ўрнини эгаллаши мумкин

Alisher
21 мар 2022, 11:47
Роналд Куман терма жамоага қайтиш борасида Нидерландия қироллик футбол ассоциацияси билан музокаралар олиб бормоқда.

59 ёшли мураббий жамоани 2018-2020 йилларда бошқарган ва шундан сўнг "Барселона" таклифини қабул қилганди, аммо мутахассис ўтган йилнинг октябрида у ердан истеъфога чиқарилди.

Нидерландия терма жамоасининг ҳозирги бош мураббийи Луи ван Галнинг шартномаси жорий йилнинг сўнггига қадар мўлжалланган ва Куман ЖЧ-2022дан сўнг термани қабул қилиб олиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: NOS