

"Нидерландиялик сифатида, ўйинда устунлик қилиш тарафдориман. Агар сен уч марказий ҳимоячи ва беш ҳимоячи билан ўйнасанг, буни ҳимоявий схема дейиш мумкинмас. Ушбу схемада 3 ёки 4 ой ўйнаган ҳолда, биз сўнгги йиллардаги энг яхши ўйинларни ўтказдик. Бунга яққол мисол "Атлетик"га қарши Кубок финали.
"Барса" ўтмиш билан яшамоқда: 4-3-3, тики-така. Футбол ўзгарди. У ҳозирда тезкорроқ ва жисмоний жиҳатдан талабчанроқ бўлди. Ўтмиш билан яшаш мумкин эмас", – дейди "Барселона" собиқ бош мураббийи.



