"Реал" собиқ ҳужумчиси "Ал Сайлия" билан шартнома имзолади

Sherzod Nurmatov
9 окт 2026, 17:05
"Ал Сайлия" расмий сайтида ҳужумчи Хоселу билан шартнома имзоланганини эълон қилди.

Келишув муддати очиқланмаган.

"Испаниялик гигант энди "Ал Сайлия"да", – дея ёзди клуб матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда.

Сўнгги икки мавсум давомида Хоселу "Ал Гарафа" сафида тўп тепди. У барча турнирларда 58 та ўйинда майдонга тушиб, 28 та гол урди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Аввалроқ форвард "Реал", "Эспаньол", "Ньюкасл", "Сток Сити", "Депортиво", "Ганновер", "Айнтрахт" ва "Сельта" жамоаларида ҳаракат қилган.

“Ал Сайлия” Қатар чемпионатининг янги мавсуми стартидаги 4 та ўйиннинг барчасида мағлубиятга учраб, турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: alsailiya.qa

Сўнгги янгиликлар

Барча ›