Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Бунёдкор"ни мағлуб этди

Оқил Абдубарноев
9 окт 2026, 20:00
Суперлига 23-туридан ўрин олган баҳс якунланди.

Суперлига

23-тур

"Пахтакор" – "Бунёдкор" 3:1

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев

Ёрдамчи ҳакамлар: Бахтиёрхўжа Шавкатов, Руслан Серазитдинов

Захира ҳаками: Нурбек Шералиев

VAR: Фирдавс Норсафаров

AVAR: Ислом Азимов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Голлар: 1:0 – 42, Заид Таҳсин (Башар Ресан); 1:1 – 62, Сардор Абдунабиев (Муҳаммад Ҳакимов); 2:1 – 73, Достонбек Ҳамдамов (Башар Ресан); 3:1 – 90+2, Стефан Чинеду (Акмал Мозговой)

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 4.Заид Таҳсин, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 8.Дилшод Саитов, 9.Иброҳим Ибрагимов, 21.Башар Ресан (11.Ҳожимат Эркинов, 85), 27.Сардор Собирхўжаев, 29.Айман Ҳуссайн (90.Стефан Чинеду, 62), 50.Фламарион, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Ойбек Бозоров (10.Акмал Мозговой, 62)

Захира: 12.Владимир Назаров, 6.Сардор Мирқобилов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Дилшод Абдуллаев, 22.Муҳаммадбобур Каримов, 34.Шерзод Насруллаев.

"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Сардор Раҳмонов, 10.Амир Тўрақулов (8.Дмитрий Плетнёв, 56), 13.Муҳаммад Ҳакимов, 14.Шаҳзоджон Неъматжонов, 18.Наримонжон Аҳмаджонов, 21.Носиржон Абдусаломов, 27.Ислом Анваров (9.Матия Кривокапич, 79), 42.Абдулҳамид Икромов (11.Сардор Абдунабиев, 56), 45.Шамсиддин Турсунмаҳаммадов, 66.Азизбек Тўлқунбеков.

Захира: 22.Муҳаммадюсуф Собиров, 33.Элдор Наимов, 39.Фаҳриддин Муҳаммадов, 44.Алижон Бекмуродов, 74.Иван Букрин, 88.Миркамол Аннаматов.

Огоҳлантиришлар: Ҳожиакбар Алижонов (51), Сардор Абдунабиев (57)

90+4. Учрашув якунланди! Ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди. Тошкент дербисида "Пахтакор" ишончли ўйин кўрсатиб, "Бунёдкор" устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва муҳим уч очкони қўлга киритди.

⚽ 90+2. ГОЛ! "Пахтакор" ҳисобдаги фарқни оширмоқда! Ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирган Акмал Мозговойнинг узатмасини Стефан Чинеду бош билан дарвозага аниқ йўллаб, муваффақият қозонди – 3:1. "Шерлар" дербида ғалаба масаласини деярли ҳал қилди!

90. Иккинчи бўлимнинг асосий вақти ўз якунига етди. Бош ҳакам Аскер Нажафалиев учрашувга 4 дақиқа қўшиб берди.

🔄 85. "Пахтакор" сафида ўзгариш: Башар Ресан ўрнига Ҳожимат Эркинов майдонга тушди.

🔄 79. "Бунёдкор" сафида навбатдаги ўзгариш: Ислом Анваров ўрнига Матия Кривокапич баҳсга қўшилди.

⚡ 76. Хавфли вазият! Азизбек Тўлқунбеков жарима майдони ичидан кучли зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

⚽ 73. ГОЛ! "Пахтакор" яна ҳисобда олдинга чиқмоқда! Майдонга эндигина тушган Достонбек Ҳамдамов тўпга илк тегиниши билан жарима майдони ташқарисидан дарвозанинг юқори бурчагига ажойиб айланма зарба йўллаб, чиройли гол муаллифига айланди – 2:1. Бош мураббийнинг ўзгариши дарҳол ўз сўзини айтди!

🔄 72. Ҳар иккала жамоа сафида ўзгаришлар:

"Пахтакор"да Иброҳим Ибрагимов ўрнига Достонбек Ҳамдамов майдонга тушди.

"Бунёдкор" таркибида эса Шаҳзоджон Неъматжонов ўрнини Элдор Наимовга бўшатиб берди.

⚡ 67. Хавфли вазият! "Пахтакор"нинг бурчакдан узатган тўпи ҳаводаги курашлардан ўтиб, жарима майдони ичида турган Фламарионнинг оёғига бориб тушди. Ҳужумчи яқин масофадан кучли зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

⚡ 67. Хавфли вазият! Жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган Иброҳим Ибрагимовнинг кучли зарбасидан сўнг Абдумавлон Абдужалилов ажойиб сейв кўрсатиб, жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

⚽ 62. ГОЛ! "Бунёдкор" мувозанатни тикламоқда! Чап қанотда тўп учун кечган курашда рақибидан устун келган Муҳаммад Ҳакимов жарима майдонига аниқ узатмани амалга оширди. Жарима майдони ичида ҳимоячилардан баландроқ сакраган Сардор Абдунабиев бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилди – 1:1. Ҳужумчи майдонга тушганидан бир неча дақиқа ўтибоқ ўз номини таблога ёздириб қўймоқда.

🔄 62. "Пахтакор" сафида қўшалоқ ўзгариш: Ойбек Бозоров ўрнига Акмал Мозговой, Айман Ҳуссайн ўрнига эса Стефан Чинеду майдонга тушди.

🟨 57. Майдонга эндигина тушган Сардор Абдунабиев Дилшод Саитовга нисбатан ишлатилган қўполлиги учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

🔄 56. "Бунёдкор" таркибида бирданига икки ўзгариш: Абдулҳамид Икромов ўрнига Сардор Абдунабиев, Амир Тўрақулов ўрнига эса Дмитрий Плетнёв майдонга туширилди.

🟨 51. Майдон марказида Ислом Анваровга нисбатан қоидани бузган Ҳожиакбар Алижонов ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

⚡ 48. Хавфли вазият! "Бунёдкор"нинг ҳужумини бартараф этиш учун Санжар Қувватов дарвозадан анча олдинга чиқиб, тўпни уриб юборди. Қайтган тўпга Абдулҳамид Икромов олис масофадан бўш қолган дарвоза томон зарба йўллади, аммо ҳимояга етиб келган Ҳожиакбар Алижонов тўпни бош билан қайтариб, жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди. Жамоалар майдонга қайтишди, баҳс давом этади.

45+1. Ҳакамнинг ҳуштаги чалинди ва дастлабки бўлим якунига етди. Тошкент дербисида ҳозирча "Пахтакор" Заид Таҳсиннинг голи эвазига "Бунёдкор" устидан 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда. ТАНАФФУС.

45. Биринчи бўлимнинг асосий вақти якунланди. Бош ҳакам Аскер Нажафалиев дастлабки бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берди.

⚽ 42. ГОЛ! "Пахтакор" ҳисобни очмоқда! Ўнг қанотдан Башар Ресаннинг жарима майдонига оширган аниқ узатмасини ҳимоядан ҳужумга қўшилган Заид Таҳсин бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. "Шерлар" сафидаги ироқлик легионерларнинг комбинацияси гол билан якунланди – 1:0.

40. Фламарионнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасидан сўнг Абдумавлон Абдужалилов тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.

39. Ҳожиакбар Алижоновнинг жарима майдони ташқарисидан чап оёқда йўллаган кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

⚡ 32. Хавфли вазият! Муҳаммад Ҳакимовнинг олис масофадан чап оёқда йўллаган кучли зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

26. "Пахтакор"нинг ҳужуми Фламарионнинг бош билан йўллаган зарбаси билан якунланди, бироқ ён ҳакам ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолганини қайд этди.

⚡ 22. Хавфли вазият! Амир Тўрақулов бурчак зарбасидан тўпни жарима майдонига етказиб берди. Сардор Раҳмоновнинг бош билан йўллаган хавфли зарбасидан сўнг Санжар Қувватов қийинчилик билан тўпни эгаллаб олди.

17. Амир Тўрақулов томонидан белгиланган стандарт вазиятидан жарима майдонига оширилган тўпни "Пахтакор" ҳимоячилари ишончли тарзда бартараф этишди.

⚡ 13. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирган Башар Ресан тўпни марказга узатди. Фламарионнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси Муҳаммад Ҳакимовга тегиб, майдонни тарк этди. "Пахтакор" бурчак тўпи тепмоқда.

⚡ 5. Хавфли вазият! "Пахтакор" футболчиларининг юқори прессинги натижа берди ва тўп олиб қўйилди. Ўнг қанотдан Башар Ресан жарима майдонига аниқ узатмани амалга оширди, Фламарионнинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

Учрашувга старт берилди. "Пахтакор" бугунги баҳсда сариқ, "Бунёдкор" эса оқ рангли либосларда ҳаракат қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia