

Клуб хавбекнинг ўсишидан мамнун ва 18 ёшли ўйинчини мукофотламоқчи.
Педрининг амалдаги шартномаси 2022 йилда якунига етади, "кўк-анорранглилар"да битимни икки йилга узайтириш бўйича банд бор.
"Барса" маошини оширган ва товон пулини кўтарган ҳолда, ўйинчи билан 2026 йилга қадар шартнома имзоламоқчи.
Педрининг ўзи шартномани узайтиришга тайёр. Унинг агенти норасмий равишда "Барселона" раҳбарияти билан янги шартномани муҳокама қилди.
Клубнинг жорий мавсум сўнггида расмий таклиф бериши кутилмоқда.



