"Барса" Мессининг вакиллари билан унинг 2023 йилда қайтиши борасида музокаралар олиб бормоқда (Хави Кампос)

Alisher
8 авг 2022, 10:16
Лионель Месси "Барселона"га қайтиши мумкин.

Каталония клуби 35 ёшли аргентиналикнинг вакиллари билан унинг 2023 йилда қайтиши борасида музокаралар олиб бормоқда, бу ҳақда Catalunya Ràdio спорт бўлими бошлиғи Хави Кампос хабар берди.

Қайд этиш керакки, бугунги кунда бу амалга ошиши учун кўплаб имкониятлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Месси "Барселона"да 2003-2021 йилларда ўйнаган. У ўтган ёзда ПСЖга эркин агент мақомида ўтди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/ClubMitjanit