"Барса" Гризманни "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"га таклиф қилди. У фақат "Атлетико"га ўтишни хоҳламоқда

Alisher
22 июл 2021, 14:11
"Барселона" ҳужумчи Антуан Гризманн билан хайрлашмоқчи.

Каталония клуби "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм"га француз билан шартнома имзолашни таклиф қилди.

Футболчининг ўзи фақат "Атлетико"га ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда. Унинг катта маоши - "Барселона"нинг бошқа клублар билан музокараларида ҳалақит бермоқда.

30 ёшли футболчи ўтган мавсум Ла Лига доирасидаги 36та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 7та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: L’Équipe