Барри Гиггзнинг рекордини такрорлади

Aslanov Jasurbek
16 сен 2017
"Вест Бромвич" ярим ҳимоячиси Гарет Барри "Вест Хэм"га қарши бўлиб ўтадиган АПЛнинг 5-тур учрашувида асосий таркибда майдонга тушди.

Бу 36 ёшли футболчи учун Премьер-лигада ўтказган 632-учрашуви бўлади. Шундай қилиб, у АПЛда ўтказган баҳслари бўйича рекордчи, "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Райан Гиггзга етиб олди.

Гиггз 1992-2014 йилларда АПЛда тўп тепган, Барри эса Англиянинг юқори дивизионидаги иштирокини 1997 йилда бошлаган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com