

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, ярим ҳимоячи "Интер"да янги шартномага кўра жорий мавсумда 4,5 миллион евро, келаси мавсумдан эса 5 миллион евро+бонуслар кўринишида маош олади.
Барелланинг Милан клуби билан тузган шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.
Футболчи жорий мавсум жамоа таркибида 15та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 6та ассист қайд этди.



