

Олдинги шартномаси мавсум охирида тугайдиган 19 ёшли футболчи яна 5 йил жамоада қоладиган бўлди.

"Биз Флонинг ушбу мавсумдаги ўйинидан ҳайратдамиз. Унинг машаққатли меҳнат қилишидан умидвормиз ва уни келгуси йиллар давомида қўллаб-қувватлашга тайёрмиз", – дейди "Арсенал" устози Микель Артета.
Нью-Йоркда туғилган Балогун АҚШ ҳамда Англия ёшлар терма жамоаларида ўйнаган. У жорий мавсум "Арсенал" сафида 6 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урган.



