"Арсенал" ҳужумчиси "Монако"га ўтади

Sherzod Nurmatov
26 авг 2023
"Арсенал" ҳужумчиси Фоларин Балогун фаолиятини "Монако"да давом эттиради.

Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.

Манбанинг хабарига кўра, трансфер суммаси бонусларни ҳисобга олган ҳолда тахминан 40 миллион еврони ташкил қилади. Қолаверса, "Арсенал" 22 ёшли америкалик футболчининг келажакдаги сотувидан катта фоизга умид боғлаши мумкин.

Балогун ўтган мавсум ижара асосида "Реймс"да ўйнади. У жамоа сафида 39 та ўйин ўтказиб, 22 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano