UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" (матнли трансляция)  58 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  1 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  11 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  7 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  21 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   7 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  6 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3

Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Андижон ФА" - "Қўқон-1912" (0:7) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Жамоамиз вакиллари ва мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Рақибимиз ёш футболчилардан иборат бўлишига қарамасдан биринчи бўлимда жуда фаоллик билан ҳаракат қилишди. Келажаги порлоқ йигитлар эканликлари кўриниб турибди. Танаффусдан сўнг бизнинг жамоа вакиллари ўйинни кучайтиришди ва тажриба ўз сўзини айтди.

- Биринчи бўлимда 0:0, иккинчи бўлимда 7 та гол урилиши камдан-кам учрайдиган ҳодиса. Буни кутганмидингиз?

- Бунақа йирик ҳисоб бўлмаса ҳам бугун ғалаба қозонишимизга ишонган эдим. Кўп гол уришимизни кутгандим. Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди. 

Учрашувнинг биринчи бўлимда майдонга ўйин амалиёти кам футболчиларни туширгандик. Иккинчи бўлимда ҳозирги кундаги асосий таркибимиз вакилларини ўйинга ташладик.

- Йирик ҳисобда қозонилган ғалаба Суперлига ўйинлари олдидан жамоага қандай иштиёқ беради?

- Бунинг устида ишлаймиз. Боиси, вазият ижобий томонга ҳам, салбий тарафга ҳам кетиб қолиши мумкин. Асосий мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Навбатда "Хоразм" билан ўйин ҳам осон бўлмайди.

- Легионер футболчи Амед Кобена билан шартнома бекор қилинишига муносабатингиз?

- Биз ушбу футболчи билан бир ой муддатлик синов шартномаси имзолагандик. Бу вақтда ўзини кўрсата олмади. Аввалдан жароҳати бор экан, бу машғулотлар жараёнида ҳам панд берди. Шу боис Кобена билан шартномани бекор қилишга мажбур бўлдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика