UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  0 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  1 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   2 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  7 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  11 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  1 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  13 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   2 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  29 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  5 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9

Баҳром Ҳайдаров: “Агарда кўнгилсиз холат юз бермаганида Кенжаев ҳозир МТЖда ўйнаб келаётган бўларди” Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: “Агарда кўнгилсиз холат юз бермаганида Кенжаев ҳозир МТЖда ўйнаб келаётган бўларди”

Яқинда Қарши шаҳрида ўтказилган “Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз” хайрия тадбирида “Нефтчи” жамоаси мураббийи Баҳром Ҳайдаров ҳам иштирок этиб қайтди.

Ўз вақтида Кенжаев билан бирга “Насаф”да ёрқин ўйинлари билан кўпчиликни эътиборини тортган Ҳайдаровнинг тадбир ҳақидаги фикрларини билишга қизиқдик. 

- Қарши шаҳрига борганимизда бизни ташкилотчилар жуда зўр кутиб олди. У ерда “Насаф” қароргоҳига жойлашдик. Собиқ жамоадош дўстлар ҳотиржам тарзда ўтириб, суҳбатлашдик. Гизимчук, Файзиев, Мавлонов, Келдиев, Бердиев, Султонов, Холмуродов… Илгари “Насаф”да бирга ўйнаган пайтларимизни эсладик. Клуб базасида юрган дарвларни хотирлаб, дийдорлашдик. Шунингдек биз ўйнаган даврда қўллаб-қувватлаб турган ашаддий ишқибозлар билан ҳам кўришиб гаплашдик. Тўғри, собиқ жамоадошлар мавсум мобайнида ўйинлар орқали ҳам учрашиб турардик. Лекин бу сафаргиси бошқача бўлди. Қолаверса “Насаф”нинг собиқ ўйинчилари йиғилганидан хайрия сабабчи Камолиддин Кенжаевнинг ҳам боши кўкка етди. Жуда хурсанд бўлди. Бу орқали иштирокчилар ҳам мамнун бўлди.          

- Камолиддин билан олдин “Насаф”да ўйнаган пайтларимни жуда яхши эслайман. Инсон ва футболчи сифатида бошқаларга ўрнак бўла оладиган даражада эди. Ўзидан катта ёшдагиларни ҳурматини жойига қўярди. Жуда мехнаткаш ва тиришқоқ бола бўлган. Агарда ўша кўнгилсиз холат юз бермаганида ишонманки, Кенжаев ҳозир миллий терма жамоада ўйнаб келаётган бўларди. Қаршига бориб, у билан анча суҳбатлашдик. Кўнглига йўл топдик. Бундай пайтда ёлғизлатиб қўймаслик керак. 

- “Насаф-2006” – “Қашқадарё юздузлари” ўртасидаги ўйин ҳам қизиқ ўтди. Мухлислар ташрифи ҳам кўп бўлди. Рақиб жамоа таркибида ўйинчиларнинг спорт формаси яхши. Бизда эса аксинча холат эди. Ёшимиз улғайгани учунми, барибир улар кучлироқ кўринди. Айни олий лигада ўйнаб келаётган йигитлар жамланган. Аммо тажриба борасида барибир ютқазмадик. 

- Фурсатдан фойдаланиб ушбу хайрия акциясининг ташкилотчиларига, вилоят ҳокимлиги, “Насаф” футбол клуби ҳамда вилоят футбол федерациясига миннатдорчилик билдираман. “Нефтчи” клуби мураббийи сифатида айтишим мумкинки, бундай акция тадбирларни кейинчалик ҳам давом эттириш лозим. Футболимизда ўзига яраша ном қозонган лекин бугунда орамизда йўқ бўлган собиқ футболчилар бор. Шуларнинг оиласига ҳам ёрдам тариқасида тадбирлар ташкил этиш тарафдориман. Мана кўряпмизки, Кенжаев учун ўтказилган акциянинг биринчи қисмида иштирокчилар сони кўп бўлди. Демак халқимиз бундай савобли ишларда фаол. Жамоамиз ҳам доим бундай хайрли ишларда иштирок этишга тайёр – дейди Баҳром Ҳайдаров. 


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика