UZ

Сўнгги янгиликлар

20:02Футзал. ЖЧдан олдин Тошкентда Мираброр Усмонов хотира турнири ўтказилади  0 19:50"Олимпик" - "Андижон". Кимлар асосий таркибда?  3 19:45"Штутгарт" спорт директори: Вальдемар Антон Евро-2024дан кейин жамоадан кетади  0 19:42"Металлург" - "Сурхон". Асосий таркиблар билан танишинг  2 19:26"Аякс" Нуну Тавареш билан шартнома имзоламоқчи  0 19:01Саутгейт Швейцарияга қарши ўйинда Англиянинг тактикасини ўзгартириши мумкин  0 18:39"Милан" "Тоттенхэм" ҳимоячси билан келишиб қўйди  0 18:16Расман: Зелинский "Интер"га ўтди  1 17:50"Насаф" – "Навбаҳор" тўқнашувида қўпол хатолар бўлди. 13-тур ва 5-турнинг қолдирилган ўйинларида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  8 17:32"Хетафе" "Реал" тарбияланувчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0 16:54Мендеш Килиан Мбаппега қарши ўйин ҳақидаги саволга жавоб берди  0 16:31"Брентфорд" "Ред Булл Зальцбург" ҳимоячсини сотиб олмоқчи  0 16:06Алекс Фергюсон: "Роналду ЖЧ-2026да ўйнашини тасаввур қила олмайман"  37 15:34Расман: "Манчестер Юнайтед" Эрик тен Хаг билан янги шартнома имзолади   12 15:02"Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси "Ньюкасл"га ўтиши мумкин  3

Баҳриддин Ваҳобов: “Мавсум давомида қўллаб-қувватлаб турган кишилардан миннатдорман” Янгиликлар

Баҳриддин Ваҳобов: “Мавсум давомида қўллаб-қувватлаб турган кишилардан миннатдорман”

Тажрибали ҳужумчи Баҳриддин Ваҳобов якунланган чемпионатда тўпурар бўлишга жуда яқин эди. Аммо “Қизилқум” футболчиси сўнгги турларда пешқадамликни бой берди.

Аниқроғи Игорь Сергеев ундан 2та тўпга ўтиб кетди. Айни дамда таътилда, оила даврасида хордик чиқараётган Ваҳобов мавсум якунлари ҳақида сайтимизга интервью берди.

- Таътилни қандай ўтказмоқдасиз?
- Яхши. Ўзим туғилиб ўсган Сурхондарё вилоятининг Денов туманида оилам билан дам оляпман. Таътилдан унумли фойдаланган холда, яқин инсонларим билан кўришиб, дийдорлашишга ҳам уриняпман. Баъзида қишлоқдагилар билан уйимизнинг ёнида жойлашган стадионда футбол ҳам ўйнаб турибмиз.

- Якунига етган мавсумдан кўнглингиз тўлдими?
- Албатта, 100 фоиз қониқдим дея оламан. Негаки бу йил икки маротаба ойнинг “энг яхши футболчиси” номинациясида ғолиб чиқдим. 100лик  маррани забт этдим. Буни кўп йиллардан буён орзу қилиб келардим. Деновлик Вали Келдиев 100тадан ортиқ гол урганини яхши билардим. Мен хам унга хавас қилиб бу довонни забт этишга астойдил харакат қилдим. Қолаверса бу йилги чемпионатда тўпурарлик пойгасида ҳам курашдим. Аммо сўнгги паллаларда имконият бой берилди.

- Бу алам қилган бўлса керак?
- Аввало Игорь Сергеевни тўпурарликка эришгани билан табриклайман. Унинг учун хурсандман. Иқтидорли футболчи. Тўпурарликка эришгани ҳам МТЖ йўлида хизмат қилади. Сабаби унинг ўзига бўлган ишончи янада ортади деб ўйлайман. Кейин яна бир нарса агар статистикага эътибор қаратсангиз, сўнгги йилларда тўпурарлик асосан ярим ҳимоячиларга наисб этиб келаётганди. Шунингдек 20тадан ортиқ гол урмай ҳам тўпурарликни қўлга киритишаётганди. Бу йил эса ҳужумчилар ўзларини кўрсатди деб ўйлайман. Очиғини айтаман, бу йил мен ҳам тўпурар бўлишни жуда истагандим. Аммо кутилмаганда жароҳатга йўлиқдим. Шунга қарамай мураббийлар майдонга тушираверди. Улар ҳам тўпурар бўлишимни истаб шундай қарор қабул қилишди назаримда.


- Жароҳатни қачон олгандингиз?
- “Локомотив”га қарши баҳсда. Шундан бери деярли бир оёқда ўйнадим. Зарба беришга қийналардим. Мажбурликдан майдонга тушиб келдим.

- Тўпурарлик пойгасида кўпчилик сизни ғолиб чиқишингизни кутаётганди?
- Ҳақиқатдан ҳам бутун мавсум давомида мени қўллаб-қувватлаб турганлар сони кўп бўлди. Назоратчи, ҳакамлар, футболчилар ва журналистлар ҳам мухлислик қилишаётганини билдириб, омад тилашди. Қолаверса қишқибозларимиз ҳам ғолиб чиқишимни кутаётганди. Бунинг учун улардан миннатдорман. Ўзингизга яхши маълумки, Сергеевда тўпурарликка эришиш учун имконият жуда яхши эди. Хар холда унга бироз енгил эканлиги кўриниб қолганди. Бунга мисол тариқасида сўнгги турни келтириб ўтиш мумкин.

- Одатда ўртамиёна жамоада гол уриш қийин бўлади. Лекин шунга қарамай сиз тўпурарликка давогарлик қилдингиз. Бунга қандай эришдингиз?
- Энг аввало жамоадошларимнинг қўллаб-қувватлаши натижасида деб ўйлайман. Айнан уларнинг қулай тўп узатишлари оқибатида сермаҳсуллик кўрсатдим. Шунингдек клубимиз раҳбари Ҳамиджон Ғуломович ҳам сезиларли равишда қўллаб-қувватлаб турди. Бу эса ҳар қандай футболчига қўшимча куч бағишлайди. Ўз устимда ишлашни ҳам кандай қилмаяпман. Мехнатларим самара берди деб ўйлайман.  

- Режимга амал қиласизми?
- Албатта. Бу сиз қийин бўлади. Айниқса бизнинг ёшдаги футболчилар ўз устида ишлашни бирозгина сусайтирса кейинчалик аввалги холатга чиқишга қийналади. Ёшларда эса аксинча, тўрт машғулот ўтказмаса ҳам бешинчи кундан бошлаб яна аввалгидек кетаверади. Шунинг учун мен ҳам имкон қадар спорт режимига амал қилишга одатланганман.

-Тўпурарлик бой берилгач бундан жиддий тушкунликка тушмадингизми?
- Энди бундан фойда йўқ. Тақдиримизга ёзилганини кўрамиз. Балки келгуси мавсум ниятимга етарман. Бунинг учун астойдил ишлаш керак.

- “Қизилқум”нинг бу йилги иштироки ҳақида нима дейсиз?
- 10-ўрин билан якунладик. Аммо йил бошида камида 7-8-ўринни эгаллаш мақсад қилиб қўйилганди. Агар 2та ўйинда ютганимизда, 7-ўрин билан тугатардик. Аммо ўз уйимизда “Металлург”га қарши дурангқ айд этиб, кейинчалик “Навбаҳор”га имкониятни бой бердик. Шу ўйинларда ғалабага яқин эдик. Умумий олиб айтганда эса биринчи даврани ёмон тугатмадик. Иккинчи даврага келиб эса нимадир етишмади. Бунга алоҳида бир нарсани сабаб қилиб кўрсатиш қийин. Нима бўлганда ҳам вазифани бажар олмаганимиз чакки бўлди. Бонус ва мукофот пулларидан қуруқ қолдик.

- Жамоадаги шароитлар сизни қониқтиряптими?
- Нолимайман, ёмон эмас. Жамоа ўз қароргоҳига эга, клубда яратилган қулайликларга чидаса бўлади. Асосийси моддий жиҳатдан қарздорлик йўқ.  


- Бу йил ҳисобидан клуб футболчилар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилиб бўлганми?
- Деярли тугатди. Битта мукофот пули билан мажбурий таътилнинг ойлик маоши қолган холос. Ўзингиз билсангиз керак, ҳозир олий лиганинг бошқа кўплаб клубларида қарздорликлар кўндаланг турибди. “Қизилқум”да эса айтарли муаммо йўқ.  

- Ҳақиқатдан ҳам айни дамда футболчиларидан қарздор бўлган клублар сони оз эмас...
- Айтганимдек “Қизилқум”да пулларимизни вақтида олмоқдамиз. Балки етакчи клублар – “Локомотив”, “Насаф”, “Пахтакор” ва “Бунёдкор”даги каби катта маош олмасдирмиз. Лекин шундай бўлсада ўз вақтида берилмоқда. Бошқа клубларда алдов кўпайиб кетган. Айрим раҳбарлар футболчини жамоасига олиб келгунича катта-катта вадаларни берадида, кейин хатто сиз билан гаплашгиси ҳам келмай қолади.  

- Раҳбарлар ҳақида гап очдингиз. Шу ўринда “Қизилқум” менежери хусусида фикрингизни билмоқчи эдик?
- Ҳамиджон Ғуломовичнинг клубда тутган ўрни катта. У кишининг иши жуда кўп. Ташкилий ишларни ҳам ўзи ҳал қилади. Олиб борадиган машғулотлари ҳам кишини зериктириб қўймайди. Доим бир хил машғулот ўтказсангиз ҳам қизиқ бўлмайди. Актамовни машғулоти эса ранг-баранглиги билан ажралиб туради. Юқорида айтиб ўтдим, жамоада молиявий муаммо деярли йўқ. Баъзида ўзим кўриб гувоҳ бўлганман, клубга келиб футбол ўйнамасдан ортга қайтган ўйинчиларни ҳам раҳбарият розичилик билан қўлига пулини бериб кузатган. Бу томондан ҳам қоил қоламан.  

- Катта эҳтимол билан келгуси мавсумни ҳам навоийликлар сафида бошлайдиган кўринасиз?
- “Қизилқум” билан бир йиллик шартномам қолган. Агарда жамоага керак бўлсам, шу ерда ўйнашда давом этаман.

- Бошқа клублардан чорловлар ҳам бўлаётгандир?
- Худога шукур, таклифлар йўқ эмас. Тўғриси, уларни кўриб чиқишга ҳам ҳайронман. Баъзида бу ҳақда ўйлаб ҳам қоламан. Чунки “Қизилқум” билан расмий келишувим бўлгани билан, якунда уларнинг режаларидан ўрин олмасам, жамоамни ўзгартиришимга тўғри келади. Ўтган йили “Бухоро” билан худди шундай холат юз берганди. Раҳбарият сўнгги паллаларга келганида, тўсатдан мураббийларнинг қарашларига мос тушмаганимни айтиб қолганди. Бу - ҳаёт. Шунинг учун олдиндан бир нима дейиш қийин.

- Хориж клубларидан ҳам қизиқишлар бўлса керак?
- Ўзларини футбол агенти дея таништираётган кишилардан қўнғироқлар жуда кўп бўлмоқда. Гарчи улар билан шахсан яқиндан таниш бўлмасамда, Малайзия ва Таиланд каби давлатларнинг чемпионатига жўнатишларини айтишади. Уларга шундай дяеман: менга тайёр шартнома таклиф қилишсагина кўриб чиқишим мумкин. Агарда кўрикка бўладиган эрса, узур.

- Хорижда ўйнаб келиш иштиёқингиз ҳам борми?
- Тўғриси, бунга жиддий қизиқмадим. Сабаби оилада битта ўғил бўлганим учун кўпроқ ота-онам ва оилам даврасида бўлишим керак. Бўйдоқлигимда ҳам хориждан вариантлар бўлган. Аммо ўша пайтда ҳам бунга шошилмасдим.

- Лекин кўпчилик молиявий жиҳатдан бақувват бўлиб келиш мақсадида ҳам савияси паст бўлган чемпионатга боришни ўйламоқда...
- Фикрингизни тушундим. Бу ҳам қайсидир маънода тўғри. Ҳаммани ўз фикри бор. Дунёга ҳар ким ўз қараши билан назар ташлайди. Кўряпсиз айрим давлатларда ҳозир нотинчлик юзага келган. Ўзимизнинг тинч, осойишта мамлакатимиз каби давлат йўқ деб биламан. Халқимизда бир гап бор-ку, узоқнинг буғдойидан яқиннинг сомони яхши деган. Инкор этмайман пул ҳаммага керак. Лекин меёрида бўлгани ҳам яхши.


- Бу йилги чемпионатда қайси ҳужумчилар ўзини кўрсатди деб ўйлайсиз?
- Ҳужумчилар сўнгги йилларга нисбатан бу йил сермаҳсуллик кўрсата олди деб ўйлайман. Хусусан Шаҳбоз Эркинов, Игорт Таран, Илҳом Шомуродов ҳамда Марат Бикмаев сингари ҳужумчилар бу йил барқарор ўйин намойиш этди деб ўйлайман.  

- Ҳимоячилардан кимларга қарши ўйнаш сиз учун қийин кечди?
- Бу борада энг аввало “Пахтакор” мудофаа чизиғини айтган бўлардим. Кейин биринчи даврани “Бунёдкор” сафида ўтказган Артём Филипосянга қарши ўйнаш ҳам доим қийин кечган. Шунингдек “Нефтчи”даги Жаҳонгир Меҳмонов ҳам бутун ўйини давомида ёнимдан кетмай, халақит беришга интилади.  

- Дарвозабонларданчи?
- “Нефтчи” посбони ёқди. Аммо келаси йил фарғоналиклар ушбу легионернинг хизматидан фойдалана олмас экан.

- Янги мавсумга тайёргарлик қачондан бошланади?
- 15 декабрь куни Тошкентда йиғиламиз. Унгача оиламни пойтахтдаги ўйимга олиб келаман. Шундан кейин иш бошланади бизга.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.   

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика