UZ

Сўнгги янгиликлар

16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   1 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  1 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  8 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  3

Баҳодир Аҳмедов: "Бокудаги икки баҳсда кўрсатган ўйинимиз мени қувонтирди" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Бокудаги икки баҳсда кўрсатган ўйинимиз мени қувонтирди"

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 19-23 январь кунлари Бокуда йиғин ўтказди.

Йиғин доирасида вакилларимиз Озарбайжон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди. Кеча кечқурун бўлиб ўтган иккинчи баҳсдан кейин терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедовнинг фикрлари Озарбайжон футбол федерациялари Ассосиацияси расмий сайтида чоп этилди.

Фото Футзал. Ўзбекистон МТЖ иккинчи ўйинда Озарбайжонга имкониятни бой берди ГАЛЕРЕЯ


"Биринчи бўлимда ёмон ўйнадик ва кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Эҳтимол, биринчи учрашувдаги ишончли ўйинимиз салбий таъсир қилгандир. Рақибларимиз эса кучли иштиёқ билан агрессив ўйин кўрсатишди. Танаффусда йигитлардан ўз ўйинимизни кўрсатишди сўрадим. Иккинчи бўлимда бунинг самарасини кўрдик. Биз беллашувнинг иккинчи қисмида яхши ўйнадик ва уни ўз фойдамизга ҳал қилдик. Умуман олганда Бокудаги икки баҳсда кўрсатган ўйинимиз мени қувонтирди. Озарбайжондек кучли жамоа билан ўзимизни яхши томонлама кўрсата олдик. Рақибларимиз таркибида кучли ва тажрибали футзалчилар бор эди", - деди Аҳмедов.


Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги биринчи учрашув 3:2 ҳисобида вакилларимиз фойдасига ҳал бўлган эрса, иккинчи тўқнашувда мезбонлар зафар қучишди - 4:3.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика