UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  0 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  13 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  110 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  16 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3

Бадштубер футболчилик фаолиятига якун ясади Янгиликлар

Бадштубер футболчилик фаолиятига якун ясади

Хольгер Бадштубер 33 ёшида 13 йиллик профессионал футболчилик фаолиятини тугатганини эьлон қилди.

Терма жамоаси таркибида 2010 йилда Жанубий Африка Республикасида ўтказилган мундиалда 3-ўринни эгаллаган, Германия Бундеслигасида 6 бор зафар қучган. Футболчи бу ҳақда ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди: 

"Барчаси учун миннатдорман. Ортга назар ташласам, муваффақиятли даврни кўраман". 

Марказий ҳимоячи позициясида тўп тепган футболчига бир пайтлар фавқулодда истеъдодли, деб баҳо беришганди. Бироқ унинг жароҳатга мойиллиги ҳам бор эди. Унинг ўзи бу борада: 

"Албатта, камроқ жиддий жароҳат олишни истаган бўлардим. Эришган ютуқларимиздан мамнунман", – деди.

Бадштубер 2009 йилда Мюнхенда профессионал фаолиятини бошлади ва унинг асосий қисмида "Бавария" клуби учун ҳаракат қилди. Ҳатто 2013 йилда собиқ жамоаси билан Европа Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга киритди. У, шунингдек, "Шальке 04" ва "Штутгарт" жамоаларида ҳам ўйнади. Ҳимоячининг сўнгги клуби Швейцариянинг "Люцерн" клуби бўлди. 

Хольгер келажакдаги режаларига ҳам ойдинлик киритиб ўтган: 

"Мен отамнинг изини босган ҳолда мураббийлик фаолиятимни бошламоқчиман. Умид қиламанки, футболда яна узоқ муддат қоламан, фақат бошқа ролда".

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика