UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  2 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  3 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  4 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

Бабаян: "Биз "Бунёдкор"га ғалаба учун молиявий рағбатлантириш таклиф қилмаймиз" Янгиликлар

Бабаян: "Биз "Бунёдкор"га ғалаба учун молиявий рағбатлантириш таклиф қилмаймиз"

"Металлург" - "Навбаҳор" ўйинидан (0:1) сўнг меҳмон жамоа устози Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

- Хайрли кеч. Бугун биринчи навбатда ирода намойиш этиладиган ўйин бўлди. Йигитлар ғалаба жуда муҳимлигини кўрсатиб беришди. Футболчиларимиз бор кучини ишга солишди. Мухлисларни табриклайман, йигитлардан миннатдорман.

- Марушич нега алмаштирилди? Жасур Яхшибоев нега таркибда йўқ эди?

- Яхшибоев ҳақида тўхталадиган бўлсак, у касал. Сабаб шу. Марушич катта ишни бажарди. У чарчаганини кўрганимдан сўнг алмаштиришга қарор қилдим.

- Бугун Жокичнинг йўқлиги қай даражада сезилди?

- Йован Жокич биз учун муҳим футболчи, аммо Азим Аҳмедов бу позицияда муносиб ўйин кўрсатиб, у йўқлигини билдирмади.

- Сўнгги турда "Пахтакор" "Бунёдкор"га қарши ўйнайди. "Навбаҳор" ғалаба учун "Бунёдкор"га молиявий рағбатлантириш таклиф қилиши мумкинми?

- Йўқ. Биз бундай ишлар билан шуғулланмаймиз. "Навбаҳор" фақат ўзига эътибор қаратади.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика