UZ

Сўнгги янгиликлар

02:03Ла Лига. "Атлетико" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда 84-дақиқада гол ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди  1 02:00А Серия. "Фиорентина" 3та пенальти голга айланмаган ўйинда "Милан"ни мағлуб этди, ҳакам 2та қизил карточка кўрсатди, Де Хеа эса учрашув қаҳрамонига айланди!  2 01:55Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ницца"ни ютолмади  0 00:34Ўзбекистон кубогининг янги эгаларига аталган карикатура  0 23:24Хендерсон АПЛга қайтиши мумкин  0 23:09РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Динамо"ни мағлуб этди, Файзуллаевдан навбатдаги гол  6 23:06А Серия. "Рома" "Монца" билан дуранг ўйнади, Шомуродов 86-дақиқада захирадан туширилди  12 22:57БАА чемпионати. "Ал Ваҳда" меҳмонда "Ал Айн"ни мағлуб этди, Эркинов захирада қолдирилди  1 22:50Футзал бўйича ЖЧ. Украинлар Тошкентдаги "жанг"да ғалаба қозонишди, Бразилия чемпион!  1 22:34Бундеслига. "Бавария" 6та тўп киритилган ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  7 22:26АПЛ. "Брайтон" "Тоттенхэм"га қарши ўйинда 0:2ни 3:2га ўзгартирган ҳолда камбэк қайд этди  3 22:03Лига 1. "Ланс" меҳмонда "Страсбур" билан жанговар дуранг ўйнади, Ҳусанов баҳсда доимгидек тўлиқ ҳаракат қилди  8 21:45Футзал бўйича ЖЧ-2024. Бразилия Аргентинани мағлуб этиб, олти карра жаҳон чемпионига айланди  6 21:17Ла Лига. Левандовскининг 25 дақиқа ичида қайд этган хет-триги "Барселона"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  16 21:13Эрон чемпионати. "Фулад" меҳмонда "Тракторсози"ни мағлуб этди, Юсупов тўлиқ ҳаракат қилди  4

БАА Қатарни йирик ҳисобда енгди Янгиликлар

БАА Қатарни йирик ҳисобда енгди

Осиё Кубоги. "C" гуруҳи.

БАА - Қатар 4:1

Гол: Ҳалфан Иброҳим 23, Аҳмад Ҳалил 37, Аҳмад Ҳалил 51, Али Мабҳут 55, Али Мабҳут 89.

Огоҳлантириш: Волид Аббос 34, Аҳмад Ал-Саид 44, Ҳамдан Ал Камоли 61.

БАА: Мажид Носир, Волид Аббос, Амир Абдулраҳмон (Мажид Ҳасан 68), Муҳаммад Салим, Али Мабҳут, Ҳамдан Ал Камоли, Умар Абдулраҳмон, Аҳмад Ҳалил (Ҳабиб Фардан 85), Ҳамис Исмоил, Абдулазиз Санқур, Муҳаммад (Исмоил Ал Ҳаммади).

Қатар: Қосим Бурҳон, Абдулкарим Ҳасан, Али Муҳтор, Абдулазиз Ҳатим, Ҳалфан Иброҳим (Исмоил Муҳаммад 63), Ҳасан Ал Ҳайдос, Иброҳим Мажид, Муҳаммад Абдуллоҳ, Муҳаммад Мунтари, Карим (Кохий 45), Аҳмад Муҳаммад.


Учрашув якунланди.

Арабларнинг машҳур гол нишонлаш услуби.



Учрашувнинг асосий вақти туганди ва ҳакам 3 дақиқа қўшиб берди.


Аҳмад Ҳалил+Али Мабҳут= 4та гол


90. Осиё Кубогида 2 нафар тўп урар пайдо бўлди. 


Умар Абдулраҳмоннинг ажойиб тўп оширишдан сўнг, Али Мабҳут ҳам дубль қайд этди. 

89. ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!! Али Мабҳут!


87. Умар Абдулраҳмон йиқитилди, аммо карточка йўқ.


86. Қатарлик футболчининг чап қанотдан етказиб берган тўпини Мажид Носир ушлаб олишда хато қилди. Бурчак тўпи.


85. Ўзгариш. Аҳмад Ҳалил ўрнига - Хабиб Фардан.


83. Амирликлар қарши ҳужумни якунлашда бир-бирини тушунмай қолишди.


80. Қатар терма жамоаси футболчилари гол уриш учун имкониятлар яратишга ҳаракат қиляпти, аммо ҳозирча булар самара бергани йўқ.


75. Учрашув асосий вақти якунланишига 15 дақиқа қолди. 


68. Ўзгариш. Амир Абдулраҳмон ўрнига - Мажид Ҳасан.

Муҳаммад Абдулраҳмон  ўрнига - Исмоил Ал Ҳаммади.


66. Аҳмад Ҳалил статистикаси.



63. Ўзгариш. Ҳалфан Иброҳим ўрнига - Исмоил Муҳаммад.


61. Сариқ карточка. Ҳамдан Ал Камоли.


60. Ўтган куни сайтимизда катта мунозараларга сабаб бўлган Толибжон Қосимовнинг FIFA.UZ даги таркиби эълон қилинган эди. Ҳозир уни табриклаб ўтмоқчиман, чунки унинг ҳужум чизиғида Али Мабҳут бор.


Жарима зарбасидан қайтган тўпни Мабҳут дарвоза тўрига йўллади! 

55. ГОООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!! Али Мабҳут!

Ҳалил мана шу нуқтадан гол урган эди.



Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Игорь Сергеев ҳисобида 1та гол бор.

53. Аҳмад Ҳалил ўз дубли билан Осиё Кубогининг тўпурарига айланди.


Аҳмад Ҳалилнинг стандартдан берган зарбасини рақиб дарвозабони футболчилар тўсиб қўйгани учун кўрмай қолди. Баракалла Ҳалил! FIFA.UZда Аҳмад Ҳалилни олганларга табриклар.

51. ГООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!!! Аҳмад Ҳалил!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!


50. Қатарликлар жарима майдончаси яқинида қоида бузилди. БАА терма жамоаси учун яна бир яхши имконият.


49. БАА терма жамоасининг стандарти омадсиз якунланди.


Ўзгариш. Карим Будиаф ўрнига - Коҳий майдонга тушди.

45. Иккинчи бўлим бошланди.


Эрон - Баҳрайн учрашувида мухлисалар ҳам йўқ эмас.

Футболни барча севиб, ҳис-ҳаяжон билан томоша қилади.


Мельбурндаги стадион ҳам Эрон ва Баҳрайн терма жамоалари мухлислари билан аста-секин тўлиб боряпти.





                                       Танаффус


45. Гол урганлар статистикаси.



43. Сариқ карточка.  Аҳмад Ал Саид (Қатар).


41. Ҳозиргина Австралияда ўтаётган Осиё Кубогининг юбилей голи киритилди. Турнирнинг 10-голи муаллифи Аҳмад Ҳалил


40. Биринчи бўлим тугашига 5 дақиқа қолди.


Бу суратда тўп дарвоза тўрида эди.



37. Трансляциянинг бошида эслаб қолишингизни маслаҳат берганим - Умар Абдулраҳмон рақиб жарима майдончасида бир нималарни ўйлаб топди ва тўпни жамоадоши Ҳалилга етказиб берди. Ҳалилнинг бош билан берган зарбаси қайтарилди, аммо қайтган тўп қатарлик ҳимоячига тегиб дарвоза тўридан ўрин олди.


36. ГОООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!!!! Аҳмад Ҳалил!!!!!!!


34. Сариқ карточка. Волид Аббос.


32. Статистика.



30. "Media Services AP"нинг расмий "твиттери" мухлисларимиз кеча терма жамоамизни жуда яхши қўллаганини таъкидлаяпти.



28. ЗАРБАААА!!!!! АБДУЛКАРИМ (Қатар) чап оёғида берган зарбаси бироз ноаниқ кетди


Гол бўлган вазият


26. Стандартдан етказиб берилган тўпни, араб футболчиси боши билан дарвозага тўғирлади, аммо Қосим Бурҳон бу вазиятда ўзини йўқотиб қўймади. 


25. Хавфли вазият!!!! Қосим Бурҳонга яна тасанно!!!


22. Ҳалфан Иброҳим дарвозабонни устидан тўпни ташлаб қўйди. Дарвозани ичидан қайтаётган ҳимоячи ҳам бу тўпни қайтара олмади.


22. ГОООООЛЛЛЛЛЛ!!!!! Ҳалфан Иброҳим


20. Умар Абдулраҳон ва Ҳалфан Иброҳимнинг 17дақиқалик статистикаси



19. Муҳаммад Абдулраҳмоннинг зарбаси Қатар терма жамоаси дарвозаси устидан ўтиб кетди.


16. Ҳамдан Ал Камоли "Лион" сафида тўп тепган (талабларга биноан)



12. Осиё Кубогининг 4та ўйинидан сўнг статистика қуйидагича.


11. БАА терма жамоаси ҳимоячиларини рақиб футболчилари иккинчи қаватда қийнаб қўймоқда.


10. Қатар терма жамоасининг илк бурчак зарбаси.


8. Аҳмад Ҳалил рақиб жарима майдончасида хавфли вазият яратди, аммо у тўпни жамоадошига етказиб бера олмади ва имконият қўлдан бой берилди.


7. Бу йигитни эслаб қолинг, Умар Абдулраҳмон - плеймекер (Omar Abdulrahman).



5. Қатар терма жамоаси бош мураббийи бу мусобақага негадир машҳур Себастиан Сориани олиб келмади.


4.Учрашувнинг расмий мезбони БАА терма жамоаси.


3. БАА терма жамоаси бу ўйинда етакчи дея ҳисобланмоқда.


2. Илк стандарт ва Қосим Бурҳонга тасанно.


0. Учрашув бошланди.


Қатар мадҳияси


БАА мадҳияси


- БАА ва Қатар футболчилар майдонга чиқиб келишди. Энди навбат мадҳияларга.


- Иккала жамоа ҳам майдонга чиқишга тайёр.


- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Бугун ҳам сиз билан Осиё Кубогининг учрашувларини кузатишда давом этамиз ва матнли трасляцияни бошлаймиз.





Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика