UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  0 08:08Бугун финал!  3 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  2 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  5 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  22 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  7 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  18 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  27

Азизбек Ҳайдаров "Бунёдкор" академияси раҳбари сифатида иш бошлади. Шунингдек, клуб стадионига янги директор тайинланди Янгиликлар

Азизбек Ҳайдаров "Бунёдкор" академияси раҳбари сифатида иш бошлади. Шунингдек, клуб стадионига янги директор тайинланди

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клубида сўнгги даврда қатор янги лойиҳаларга қўл урилаётгани ҳақида хабар бериб ўтилган эди.

Куни кеча "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитаси аъзоси Меҳриддин Абдуллаев “Бунёдкор”нинг фаолиятини янада ривожлантириш борасида тегишли масъул мутахассисларга навбатдаги топшириқларни берди.

Йиғилишда футбол клуби президенти айниқса, “Бунёдкор”нинг бугунги кундаги ёш футболчиларни тайёрлаш тизимини танқид остига олди.

"Академия фаолияти юзасидан ўтказилган таҳлил натижалари шуни кўрсатдики, тез кунларда “Бунёдкор” футбол академиясида туб ислоҳотлар амалга ошириш жараёнини бошлаш керак. Футболчиларни тарбиялаш бўйича янги, бугунги кун талабига тўлиқ жавоб берадиган, европача футбол андозаларига мос мақсадли дастур ишлаб чиқиш зарур. Бундан асосий мақсад – бу орқали академия ҳамда клубнинг фаолиятини трансформация қилиш, яъни мавжуд тизим, шарт-шароитлар ва олдинги ривожланиш дастурини қайтатдан янгилаш, муҳитни яхшилаш", – деди клуб президенти.

Малакали мураббийлар, скаут, селекционер ва шу каби бошқа замонавий кадрлар билан таъминланиш, юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш ва саралаб олишдан иборат бўлган селекция тизими, футболчиларнинг жисмоний тайёргарлик ҳолати, уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш методологияси, ёшлар орасида адолатли ва соғлом рақобат яратиш, футбол инфратузилмаси ва академиянинг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ҳамда мавзуга оид бошқа масалаларда сезиларли камчиликлар кузатилаётганлиги таъкидланди. Уларни имкон қадар қисқа фурсат ичида тўлиқ бартараф этиб, ривожланишда юқори ўсиш ва самара кўрсатиш, асосий жамоага маҳоратли ва иқтидорли футболчиларни тайёрлаб бериш кўрсаткичини, яъни академиянинг фойдали иш коэффициентини кескин ошириш "Бунёдкор" академиясига масъуллар учун яқин келажакдаги энг долзарб вазифалар эканлигига катта урғу берилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, "Бунёдкор" футбол клуби президенти томонидан ташкилий масала кўрилди ҳамда 27 июнь куни “Бунёдкор” футбол академиясига янги директор тайинланди. Аввал хабар берганимиздек, ушбу лавозимга юртимиз футболидаги кўзга кўринган вакиллардан бўлмиш Азизбек Ҳайдаров лойиқ топилди. Ўз вақтида “қалдирғочлар” сафида узоқ йиллар давомида тўп тепган Ҳайдаров эндиликда "Бунёдкор" ФКда маҳоратли футболчиларни тайёрлаш тизимида фаолият олиб боради.

Ўтган ҳафтанинг сўнгги кунларида эса “Бунёдкор” стадиони, яъни “Бунёдкор” стадиони бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш дирекциясининг фаолиятига оид танқидий мажлис ўтказилган эди.

Дирекция "Бунёдкор" стадионидаги иншоотларни яхши ҳолатда сақлаб турган ҳамда мусобақалар ва ўйинлар учун керакли хоналар ва бошқа жойларни етарли ҳолатда таъминлай олаётган бўлсада, футбол ўйнаш учун энг долзарб бўлган жиҳат – майдонни, мана бир неча мавсумларки, кўнгилдагидай даражада тайёрлай олмаётганлигини танқид қилган эди "Бунёдкор" футбол клуби президенти.

Бош ҳомий "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан дирекциянинг фаолияти учун барча шароитлар яратиб берилаётганлигига қарамасдан, асосий масала – майдон ва чим ҳолатининг яхши эмаслиги кўпчиликнинг, айниқса, футбол жамоатчилигининг эътирозларига сабаб бўлаётганлиги айтилиб, буни яқиндагина ўтказилган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги ўйинлари ҳам яққол кўрсатганлиги билдирилганди.

Натижада, 24 июнь куни "Бунёдкор" стадионига ҳам янги директор тайинланди. Бу лавозимни шу кунгача “Насаф” жамоасининг уй аренаси – Қаршидаги Марказий стадионда директор бўлиб ишлаб келган Шерзод Ҳақбердиев эгаллади.

"Бунёдкор" ФК президенти Шерзод Ҳақбердиев олдига, биринчи навбатда, майдон чимининг ҳолатини бутунлай ҳамда талабга жавоб берадиган қилиб яхшилаш вазифасини қўйди. Шунингдек, "Бунёдкор" стадиони бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш дирекциясининг бошқа йўналишдаги фаолияти ҳам таҳлил қилиб чиқилиб, зарур хулосалар юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиши белгиланди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика