Азиз Тўхтабоев: “Локомотив” билан дуранг натижа ҳам ёмон эмас”
20 сен 2019 20:47
Янгиликлар
Азиз Тўхтабоев: “Локомотив” билан дуранг натижа ҳам ёмон эмас”
Coca Cola Суперлигаси 20-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Азиз Тўхтабоев қатнашди.
- Бугунги баҳсда ғалаба қозонишни жуда хоҳлагандик. Шу мақсад йўлида тайёргарлик олиб боргандик. Мухлисларимиз ҳам ғалабали ўйинларга ўрганиб қолишганди. “Локомотив”дек кучли жамоаларга қарши баҳсда дуранг натижа ҳам ёмон эмас. Бугунги учрашувда хатолар бўлди. Битта хато эвазига гол ўтказиб юбордик. Камчиликлар устида ишлаймиз.
Ўз майдонимизда босим остида тўп суришга тўғри келади. Қўқонлик мухлислар анча талабчан. Биз уларнинг талаб ва истакларини қондиришни истаймиз.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар