Азиз Ибрагимов: “Голларим жамоамга ёрдам берганидан хурсандман”

Narzulla Saydullayev
18 апр 2016, 18:14
“Бухоро” — “Андижон” жамоалари учрашуви (5:2) якунлангач, бухороликлар ярим ҳимоячиси Азиз Ибрагимовнинг ўйин ҳақидаги фикри билан қизиқдик.

— Бугунги ғалаба билан барча “Бухоро” мухлисларини табриклайман, — дейди А. Ибрагимов. — Учрашув аввалида тезкор гол уриш муҳим эди. 11 дақиқада 2-0 ҳисобида олдинга чиқиб олишимиз эса бизнинг ўйинни назорат қилишимизга имкон берди. Ғалабадан бениҳоя хурсандман. Айниқса учрашувда дубл қайд этиб, командага ёрдам берганимдан хурсандман. Киритган голларим учун жамоадошларимга раҳмат айтаман. Айнан уларнинг қўллаб қувватлаши ва керакли вазиятда тўп ошириши туфайли ушбу голларни уришга муваффақ бўлдим.

“Андижон” жамоаси ҳам яхши шаклланган команда экан. Майдонда муносиб қаршилик кўрсатишди. Ушбу жамоанинг кейинги ўйинларига омад тилайман.

"Бухоро" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia