UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  3 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  4 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  11 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  228 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  5 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  9 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Азиз Ҳайдаров: "Йўқотилган очкони топишимиз қийин бўлади" Янгиликлар

Азиз Ҳайдаров: "Йўқотилган очкони топишимиз қийин бўлади"

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги учрашувдан кейин ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи мухлисларга мурожаат қилиш баробарида, ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

- Ассалому алейкум. Авваламбор, мухлисларимиздан, бизга ишонган яқинларимиздан натижа учун узр сўрайман. Барча кўрди, билди мағлубиятга учрашга лойиқ эмасдик. Мени ўйлашимча биз кучлироқ ўйнадик. Шок ҳолатдаман. Бу очкони қаердандир топиш биз учун қийин бўлади деб ўйлайман. Аммо, бу-футбол. Футболчиларимизни кўрдингиз жонини бериб ўйнашди, ҳеч кимни ёмон тўп тепди деб айтолмайман. Бундан ҳам кўпроғини исташимиз, интилишимиз керак. Озгина кичкина хатолар устида ишлаймиз. Қайсидир маънода омад ҳам зарур бўлди, кўрдингиз рикошетдан гол қўйиб юбордик. Олдинга югурдик, ҳужум қилдик орқа чизиқ очиқ қолди ва қарши ҳужум.

- 2:1 ҳисобида олдинга чиқиб олганимизда бироз ортга қайтиб ўйнашимиз керакмиди...

- Жалолни алмаштириб ўртага битта яримҳимоячини чиқардик. Лекин, қилган ўзгаришимиз ёрдам бермади. Бари биз ўйлагандек бўлмади.

- Назаримизда, Санжар Қодирқулов, Рустам Ашурматов ва яна бир нечта футболчилар тажриба бобида яккакурашларда кўп мағлуб бўлди...

- Тўғрисини айтсам, яккакурашларда кўп жойда ютқаздик. Агар биз олдинга интилмоқчи, мундиалга чиқишни истасак ҳар томонлама кучли бўлишимиз керак. Тезроқ қарор қабул қилишимиз лозим, кўп ўйланиб қоляпмиз. Биз ўргатган нарсаларга амал қилишлигини хоҳлаймиз. Ҳаммаси яхши бўлади худо хохласа. Қанийди доим уч очко жамғараверсак, жаҳон чемпионатида иштирок этаверсак. Қийин вазиятдан биргаликда чиқиб кетишимиз муҳим. Ишқибозлардан оҳиригача қўллаб қувватлашларини сўраб қоламан, сешанба куни Фаластин билан муҳим ўйин ўтказамиз. Уларни мағлуб этишимиз шарт. Шундагина яна умид пайдо бўлади.

- Саудия Арабистони аввалги ўйинларда у қадар кучлидек кўринмади. Бу баҳсда дарвозаларга бешта гол киритилишини кутганмидингиз?

- Барча ғалабага ишонди. Яна қайтараман ютқазиш учун майдонга чиқмадик. Ёки ҳаддан ташқари ғалабага ишониб юборгандирмиз. Сизларни гапингизда ҳам жон бор, лекин ёш футболчилар қачондир ўйнаши керак-ку.  Тажрибали экан деб қарияларни ўйнатавермаймиз-ку. Энг яхши хатоларни ғалабадан сўнг кўра билишимиз даркор.



Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика