Азиз Ғаниев ўйнайдиган "Шабаб Ал Аҳли" клуби бош мураббийи истеъфога чиқарилди
09 мар 2020 13:52
Янгиликлар
Азиз Ғаниев ўйнайдиган "Шабаб Ал Аҳли" клуби бош мураббийи истеъфога чиқарилди
БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" жамоаси бош мураббийсиз қолди.
44 ёшли аргентиналик мутахассис Родольфо Мартин Арруабаррена истеъфога чиқарилди. У клубни 2018 йилдан бери бошқариб келаётганди.
"Шабаб Ал Аҳли" ўз уйида "Ал Наср" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади ва аргентиналик шундан сўнг вазифасидан озод қилинди.
Эслатиб ўтамиз, "Шабаб Ал Аҳли" чемпионатда 18 турдан сўнг 40 очко тўплаган ҳолда жадвалнинг биринчи ўрнида кетмоқда. Таъқибчи "Ал Айн" билан ўртадаги фарқ 3 очкони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар
18:55
Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик" 1
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар