UZ

Сўнгги янгиликлар

20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 20:05Суперлига. "Андижон" — "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  10 19:53Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм" 1:1 (матнли трансляция)  3 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  1 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  3 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1

Азамат Абдураимов: Осиё Кубогида Миллий терма жамоамиздан чиройли ўйин кутиб қоламиз Янгиликлар

Азамат Абдураимов: Осиё Кубогида Миллий терма жамоамиздан чиройли ўйин кутиб қоламиз

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси, 1994-йилги Осиё ўйинлари ғолиби, айни пайтда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини бошқараётган Азамат Абдураимов Осиё Кубоги олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси, 1994-йилги Осиё ўйинлари ғолиби, айни пайтда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини бошқараётган Азамат Абдураимов Осиё Кубоги олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Авваламбор, кириб келаётган янги 2019 йил барчага - футболчиларга, мураббийларга ва мухлисларга омадли келишини тилаб қоламан. Ўзбекистон миллий терма жамоасидан эса январь ойида бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида чиройли ўйин кутиб қоламиз. Умид қилиб қоламизки, миллий терма жамоамиз қитъанинг энг нуфузли мусобақасида чиройли, комбинацион, ҳужумкор ўйин намойиш қилиб, барчамизни хурсанд қилади.

Терма жамоамизни айни пайтда жуда тажрибали, футбол оламида катта обрўга эга мураббий бошқармоқда. Футболчиларимиз ушбу мураббий қўлостида яна бир поғона юқорига кўтарила олишларига ишончим комил.Терма жамоамиз аста-секин шаклланиб боряпти. Олдинда катта мусобақалар кутиб турибди. Осиё Кубогида яхши натижа қайд этиб, кейин эса энг муҳими - Жаҳон чемпионати саралашида муваффақиятли қатнашишимизга тилакдошман" - дея Азамат Абдураимов сўзларини келтиради ЎФА матбуот хизмати.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика