UZ

Сўнгги янгиликлар

00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  0 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  2 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  14 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  11 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  7 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  4 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  8 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  32 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  13 20:10"Арсенал" чемпионлик парадини режалаштирмоқда  10 19:52Про лига. "Арал" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  7

Азамат Абдуллаев: "Индонезияда Биринчи лига жамоасининг ўртоқлик ўйинига 7-8 минг томошабин ташриф буюради" Янгиликлар

Азамат Абдуллаев: "Индонезияда Биринчи лига жамоасининг ўртоқлик ўйинига 7-8 минг томошабин ташриф буюради"

Ҳозирда Индонезиянинг "Перскаб Бандунг" клубида тўп тепаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Азамат Абдуллаевнинг ёшлик даври, Индонезия сафари ва жаҳон чемпионати тўғрисидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Фаолиятингиз давомида Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларида ўйнагансиз. Ҳатто 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашгансиз. Ўсмирлик давридан қандай таассуротлар қолган?

- Албатта, ёшлик давридан унутилмас таассуротлар қолган. Турли ёшдаги терма жамоаларда ўйнаганман. Бироқ ёшликдаги тажрибасизлик туфайли кейинчалик етук футболчига айлана олмадим.

- Бир вақтлар олтин авлод вакилларидан бири ҳисобланган Азамат Абдуллаев кейинчалик кўзга кўринмай кетишига нима сабаб бўлди?

- Юқорида таъкидлаганимдек, ёшликдаги баъзи асоратлар бунга сабаб бўлган. Ҳозир энди вояга етаётган ёшлар бир пайтлар менда содир бўлган муаммоларга дуч келса, уларга хатоларимни такрорламаслигимни айтиб, ўз устида ишлашга ундайман. Ёшликда ноҳақликларга чидолмай, мураббийларга кўп гап қайтариб қўйганман. Бу ҳам кейинги фаолиятимга таъсир ўтказган.

- Индонезияга йўл олишингиз қандай содир бўлди?

- Алексей Евстафеев "Шўртан"га келгач, мени жамоага таклиф қилди. Унга қадар тўрт йил Қирғиз Республикасида тўп тепдим. Мураббий жамоадан кетгач, мен ҳам Ғузорни тарк этдим. "Шўртан"дан кетганимдан сўнг, Индонезия ва Қирғиз Республикасидан таклиф тушди. Молиявий жиҳатдан маъқул келгани, қолаверса, яқинда рўзғор ташвиши бошимга тушгани учун Шарқий Осиё мамлакати вариантини танладим.

- Ўзбекистон ва Индонезия футболидаги ўхшаш жиҳатлар ва фарқлар ҳақида гапириб берсангиз.

- Индонезияда футболга бўлган қизиқиш юқори. Бизнинг жамоа Биринчи лигада иштирок этишига қарамай, оддий ўртоқлик учрашувларига 7-8 минг атрофида томошабин ташриф буюради. Уларда водийлик мухлислар сингари жуда кучли иштиёқ билан мухлислик қиладиганлар бисёр. Ўзбекистонда техник ва тактик футболга кўпроқ урғу берилса, Индонезияда асосий эътибор жисмоний кучга қаратилади. Шунингдек, бу ерда қайси лига бўлишидан қатъи назар, футболчиларга яратилган шарт-шароитлар яхши даражага эга. Ўзбекистонда ўйнаган клубларим билан солиштирганда бу ер тикланиш ва витаминизация билан таъминлаш борасида анча яхши ҳолатда. Юқори лигасида шароитлар аъло даражада. Ўзбекистон Суперлигасидаги барча жамоаларда ҳам бундай имконият мавжуд эмас. 


- Индонезия давлати 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қандай тайёргарлик кўрмоқда? Мамлакатда футбол муҳитини ҳис қилиш мумкинми?

- Индонезия давлати катта тайёргарлик кўрмоқда. Мухлислар ҳам турнир бошланишини орзиқиб кутишмоқда. Футболга қизиқиш аҳоли орасида юқори. 


- Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг мундиалдаги имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Ўйлашимча, ўсмирларимиз гуруҳ босқичидан чиқиб, камида Мексикадаги мусобақада қайд этилган натижани такрорлайди.

- Келгуси режаларингиз қандай? Ўзбекистон клубларига қайтиш ниятингиз борми?

- Клуб билан тўрт ойлик шартномам бор. Келажагим ҳақида кейинроқ ўйлаб кўраман. Ҳозирча Ўзбекистондан таклифлар йўқ. Чунки кўп вақт бошқа мамлакатларда тўп тепдим. Суперлигада ўйнаш жуда қийин. 


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика