

Мазкур баҳсни кузатиш учун “Камп Ноу”га 91,648 томошабин ташриф буюрди ва бу аёллар футболидаги рекорд ҳисобланади. Аввалги энг яхши натижа ҳам айнан каталонияликларга тегишли. 30 март куни ЧЛ доирасида ўтган “Реал”га қарши (5:2) баҳсда ўйингоҳга 91,553 мухлис келганди.
Бунгача эса жаҳон рекорди ЖЧ-1999 финалида АҚШ ҳамда Хитой ўртасидаги учрашувда қайд этилганди – 90,185 томошабин!




