UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Про лига. "Дўстлик" Тошкентда "Арал"ни меҳмон қилмоқда, "Хоразм" "Олимпик-MobiUz" билан баҳс юритяпти  0 18:07Иско оёғи сингани сабабли Евро-2024 мусобақасини ўтказиб юбориши мумкин  0 17:40Нидерландия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини эълон қилди  1 17:06Финишга яқин: А Серия 37-тур превьюси. Шомуродов гол урадими?  4 16:45"Динамо" стадиони мавсумга тайёр эмас — ЎзПФЛ  6 16:15Ван Перси Нидерландия жамоаси бош мураббийига айланди  0 15:57Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви вақти эълон қилинди  4 15:30Икки футболчи ёзда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади  1 15:02Эдерсон учун мавсум тугади  1 14:37Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ  16 14:08"Бавария"нинг 11 нафар футболчиси машғулотни ўтказиб юборди  0 13:43Суперлига. 8-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  10 13:23"Арсенал" янги уй либосини тақдим этди  3 12:59"Барселона" Хавини ишдан бўшатади  12 12:34"Лидс" "Норвич"ни тор-мор этиб, Чемпионшип плей-оффининг финалига чиқди  0

Аёллар футболи. “Севинч” - иккинчи марта Ўзбекистон суперкубоги соҳиби Янгиликлар

Аёллар футболи. “Севинч” - иккинчи марта Ўзбекистон суперкубоги соҳиби

Бугун Тошкент шаҳридаги “ЖАР” стадионида III Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви бўлиб ўтди.

Ўз тарихида бир мартадан ана шу суперкубокни қўлга киритган икки жамоа, “Севинч” ҳамда Бекободнинг “Металлург W” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.

Ўтган йилги мавсумда чемпионликни ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритган жамоамиз ва кумуш медалларни қўлга киритган  “Металлург W” бугун янги мавсум олдидан Суперкубок учун майдонга тушишди. Бу учрашув ҳар иккала жамоа учун янги мавсумдаги дастлабки учрашув ҳам эди.

Учрашув олдидан кўпчиликнинг фикрига кўра, таркибини етакчи ва тажрибали ўйинчилар тарк этган “Севинч” жамоасини иккинчи ўринда кўраётган эди. Бунга қандайдир маънода асос ҳам ҳам бор эди. Яъни, сафимизни тарк этган тажрибали ўйинчилар ўрнини, ҳали олий лигада “пишмаган” ёш ўйинчилар эгаллашган эдилар.

Аммо эътироф этиш керак, Владислав Хан бошчилигидаги жамоамизнинг мураббийлари, қисқа вақтда “Севинч”нинг ёш ўйинчиларини майдонда қандай курашиш ва уларга клубимизнинг характерини сингдира олишди. Бугун шу нарсага гувоҳ бўлдикки, “Севинч” бундан кейин ҳам ўз номи ва ғурури учун курашни давом эттираверади. Футболчи қизларимизни бугунги ўйинини кўриб, уларнинг ғалабага бўлган ташналигини ва иштиёқи учун тасаннолар айтмай иложимиз йўқ. Улар шунингдек бугунги учрашувда ўз иродасини ҳам намойиш қилишди.

Энди учрашув ҳақида тўхталадиган бўлсак, жамоамиз биринчи бўлиб, ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. Бу вазиятда учрашувдаги дастлабки ҳужумини ташкил этган рақибимиз, 3-дақиқадаёқ 11 метрлик жарима тўпи тепиш бахтига муяссар бўлишди. Бекободлик футболчининг дарвозамизга йўллаган зарбаси, кутилмаганда И.Аблякимованинг қўлига тегди ва пенальти белгиланди.  “Севинч”нинг собиқ тажрибали ўйинчиси Феруза Турдибоева дарвозани аниқ нишонга олишда адашмади – 0:1.

Биринчи бўлиб, ўз дарвозаларидан гол ўтказиб юборган жамоамиз футболчилари асло тушкунликка тушишмади, аксинча уларда куч ва ирода пайдо бўлди. “Металлург W”  жамоасининг эса, ғалабага бўлган ишончи ортиб кетди. Вақт ўтган сайин футболчиларимиз қўрқмасдан олға боришди. Голдан кейин дастлаб ташкил этилган ҳужумлар самара бермади.

Биринчи бўлим охирлаб бораётган пайтда, “Металлург W”  футболчилари сусткашликка йўл қўйишди. Жамоамиз эса, ташаббусга эга бўлди. Биринчи бўлимнинг 40-дақиқасида ҳужумчимиз Нилуфар Қудратова ҳисобни тенглаштирди – 1:1. У дарвозабон билан бирга – бир вазиятга чиқиб бориб, тўпни дарвозабон устидан чиройли тарзда ошириб, тўрга жойлаб қўйди.

Бу голдан руҳланган футболчиларимиз ташаббусни асло қўлдан беришмади ва 44-дақиқада ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумни, яна бир ҳужумчимиз Малика Бурханова голга айлантирди – 2:1.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунига етди.

Бу ҳисоб, бундай ўйинда жамоамизни ғалабасини таъминлай олмасди. Танаффусда албатта мураббийларимиз ўйинчиларимизга керакли кўрсатмаларни беришди. Кейинги бўлимда жамоамиз майдондаги устунликни қўлга киритди ва учрашув голлар шоусига айланиб кетди. Учрашувнинг 60-дақиқасида Нилуфар Қудратова иккинчи голини киритиб, дубл қайд этди – 3:1. Буни қаранки, орадан бир дақиқа ўтмасдан Малик Бурханова ҳам учрашувдаги ўзининг иккинчи голини уришга эришди ва бу футболчимиз ҳам дубл муаллифига айланди – 4:1.

Бу ҳисоб ўйин тақдирини ҳал қилиб бўлган эди. Аммо жамоамиз бу ҳисоб билан қаноатланиб қолмади. Аксинча  “Металлург W” жамоаси футболчилари бўшашиб қолишди. Навбатдаги ташкил этган ҳужумимизда, аниқроғи 68-дақиқада,  Шахзода Жамолова чамаси 20 метрлардан дарвоазага кучли зарба йўллади, бу зарбани бекободликлар дарвозабони Гуландон Бойматова қайтаришга ожизлик қилди, тўп дарвоза тўридан жой эгаллади – 5:1. Бу гол шубҳасиз ўйиндаги энг чиройли гол бўлди.

Бу ҳисобдан кейин  “Металлург W” жамоаси ҳам гол уриш учун бир қанча имкониятларга эга бўлди. Баъзида уларда аниқлик етишмаган бўлса, кўп вазиятларда дарвозабонимиз Лайло Тилавова катта маҳорат кўрсатиб, жамоамизни муқаррар голлардан асраб қолди. Лайло Тилавова шубҳасиз бугунги ўйинни энг яхши ўйинчисига айланди.

Шундай қилиб, қизиқарли ва муросасиз кечган ўйинда жамоамиз катта ирода кўрсатиб, йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди ва ўз тарихларидаги иккинчи марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритишди.

Катта футболдаги янги мавсум катта ютуқ билан бошланди. Бу ғалаба ва ютуқ, жамоамизга албатта кўтаринки руҳ бахшида этади.

Учрашув якунига еткач, Ўзбекистон аёллар футболи ассосацияси томонидан тақдирлаш маросими ўтказилди. «Севинч»га Суперкубокни ўзбек аёллар футболини ривожига ўзининг катта ҳиссасини қўшган, «Андижанка» жамоасига кўп йиллар устозлик қилган М.Кимнинг ўғли С.Ким тантанали равишда топширди.

Шарҳимиз охирида, шуни катта эътироф билан айтамизки, «Севинч»нинг бундай ютуқларини қўлга киритишда, клубимиз президенти Темиров Одил Шукуровичнинг ҳам катта ҳиссалари бор. У киши томонидан клубимизга бўлган ғамхўрлик ва эътибор туфайли, жамоамиз шундай ютуқларни қўлга киритмоқда. Шу ўринда клубимиз менеджери Нодир Норқулович Халиловга ҳам ташаккур билдириб қоламиз. Зеро, бундай жонкуяр ва меҳрибон раҳбарларимиз бор экан. Мураббийларимиз ва футболчиларимиз ғалабалар ва зафарлар учун бор куч ва  маҳоратларини ишга солаверади. Раҳмат СИЗларга!

Бугун жамоамизга сидқидилдан мухлислик қилган, футбол ишқибозларига ҳам ўз ташаккурларимизни билдириб қоламиз!

ҲАММАЛАРИНГИЗГА СУПЕРКУБОК МУБОРАК БЎЛСИН!

III Ўзбекистон Суперкубоги
“Севинч” (Қарши) – “Металлург W” (Бекобод) 5:1 (2:1)
17.04.2017. “ЖАР” стадиони. Соат 14:00да
Бош ҳакам:
Эдита Миробидова (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Кристина Середа (Бухоро), Зилола Раҳматова (Қарши)
Захира ҳаками: Анна Сидорова (Тошкент)
Назоратчи: Олег Дачев (Тошкент)
ЎзАФА вакили: Алишер Файзиев.
Голлар: Нилуфар Қудратова, 40′-1:1, 60′-3:1,  Малика Бурханова, 44′-2:1, 61′-4:1, Шахзода Жамолова, 69′-5:1 – Феруза Турдибоева (пен.), 3′-0:1
“Севинч”: 1.Лайло Тилавова, 8.Камола Рискиева (с), 9.Мафтуна Шойимова, 11.Шахзода Жамолова, 17.Танзиля Зарбиева, 18.Шахноза Шакирова, 20.Севара Нормуродова (3.Шоира Қултўраева 56), 23.Мафтуна Панжиева,27.Ильвина Аблякимова (15.Шахноза Қурбанова 40), 37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова.
Захира: 16.Мафтуна Жонимқулова, , 6.Феруза Бобохўжаева, 7.Олия Ахмедова, 21.Сўғдиёна Алламуродова.
“Металлург W”: 16.Гуландон Бойматова, 3.Зумратжон Назарова, 6.Иродахон Турдалиева (77.Нозима Камолтоева 46), 7.Махфуза Турапова, 9.Маҳлиё Сарикова (с), 10.Феруза Турдибоева, 11.Дилдора Нозимова, 17.Люмила Карачик, 18.Юлдуз Набиева 4.Насиба Хожиева , 21.Холида Дадабоева, 22.Мавлуда Мунаварова.
Захира: 30.Зиёда Ирисбоева, 20.Лутфинисо Хамидова, 23.Диёра Хабибуллаева, 25.Диёра Эркинова.
Огоҳлантириш: Камола Рискиева 38, Шахноза Шакирова 83.



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика