UZ

Сўнгги янгиликлар

21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  9 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  5 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  33 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  25 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  7 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

Аёллар футболи: “Қизилқум — Гули” Тошкентда дуранг ўйнади Янгиликлар

Аёллар футболи: “Қизилқум — Гули” Тошкентда дуранг ўйнади

Ўзбекистон аёллар футбол лигасида навбатдаги тур учрашувлари ўтказилди. 18-тур доирасида Навоийнинг “Қизилқум — Гули” жамоаси Тошкентга сафар қилди.

Мазкур ўйинда қизларимиз пойтахтнинг “Локомотив — W” жамоасига қарши майдонга тушди. Тошкент вилоятининг “Дўстлик”  стадионида кечган ушбу баҳснинг 41-дақиқасида навоийлик Улдона Тўхтаева ҳисобни очди.

Танаффусдан сўнг, 57-дақиқада темирйўлчилардан Азиза Норбоева ўртадаги мувозанатни тенглаштирди — 1:1.

Учрашув давомида “Қизилқум — Гули” майдонда катта ташаббусга эга бўлди. Афсуски, яратилган вазиятларни голга айлантиришда уларга аниқлик ва тажриба етишмади. Натижада навоийлик қизлар нақд ғалабани қўлдан чиқаришди ва уйга бир очко билан қайтишга мажбур бўлдилар.

Ўн саккизинчи турдан сўнг, навоийлик қизлар 29 очко билан чемпионат жадвалида бешинчи поғонани эгаллаб турибди. Навбатдаги турда Евгений Закутилин шогирдлари  Навоийда Муборакнинг “Машъал-W” жамоасига қарши майдонга тушадилар.

 

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

18-тур

12 октябрь (душанба)

“Локомотив-W” (Тошкент) — “Қизилқум-Гули” (Навоий) — 1:1 (0:1).

Ҳакамлар:
Ҳусниддин Баҳодиров, Баҳодир Баҳромов (иккиси ҳам — Тошкент), Сергей Сиразов (Тошкент вил.), Хайринисо Эркинова (Тошкент).

Назоратчи: Тоир Тошмуҳамедов (Тошкент вил.)

“ЛОКОМОТИВ-W”: 1. Зиёда Ирисбоева, 17. Дурдона Бахтиёрова, 24. Зуҳра Бердиева, 4. Юлдуз Ҳамдамова, 55. Нилуфар Абдуллаева (с), 27. Гулруҳбегим Хўжаева, 50. Феруза Раҳмонова, 10. Азиза Норбоева, 7. Зарина Бобоева, 22. Солиҳа Ҳусниддинова, 35. Мадина Абдураҳимова.

Захирадагилар: 84. Инора Ўсарова, 2. Мая Назарова, 70. Сабрина Собиржонова, 12. Умида Тўраева, 41. Зуҳра Холиқова, 18. Саодат Қўлдошева, 36. Насиба Жўраева.

“ҚИЗИЛҚУМ — ГУЛИ”: 1. Камилла Юмангулова, 2. Селиме Гугуева, 5. Диёра Раҳматова, 7. Ситора Муқимова, 10. Ильвина Аблякимова, 11. Фазилат Баҳромова, 12. Сарвиноз Раҳматова, 16. Муаззам Шарипова, 20. Улдона Тўхтаева, 21. Шаҳло Қодирова, 22. Шоира Қултўраева.

Захирадагилар: 4. Анастасия Чернова, 6. Ойсанам Бозорова, 8. Марҳабо Эсонова, 9. Маҳлиё Ғаффорова, 14. Баҳора Қаюмова, 19. Нилуфар Тошпўлатова.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика